Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (134-дарс). Халога кираётганда ўқиладиган дуо (иккинчи мақола)

17:00 / 29.04.2021 4262 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, «Азийз», «Карим», «Муҳаммад», «Аҳмад»га ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни ўзи билан бирга олмаслиги керак.

عَنْ أَنَسٍرَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَإِذَا دَخَلَ الْخَلَاءَنَزَعَ خَاتَمَهُرَوَاهُأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْأَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ:كَانَ النَّبِيُّصَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَرَجَمِنْ الْخَلَاءِ قَالَ: «الْحَمْدُ لِلَّهِالَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الْأَذَى وَعَافَانِي». رَوَاهُ ابْنُمَاجَهْ.

 

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон халодан чиқсалар:

«Алҳамду лиллааҳиллазий азҳаба анний ал-азаа ва аъфаний» – «Мендан озорни кетказган ва поклаган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

4. Ўтирганда оғирлигини чап оёғига солиб, икки оёғининг орасини кенг қилиб ўтиради. Ўшанда чиқадиган нарса осон чиқади.

عَنْسُرَاقَةَ بْنِ مَالِكٍ قَالَأَمَرَنَا رَسُولُاللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْنَتَوَكَّأَ عَلَى الْيُسْرَى وَأَنْ نَنْصِبَ الْيُمْنَىرَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

 

Суроқа ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни чап оёққа суяниб, ўнгини тик тутишга амр қилдилар».

Имом Табароний ривоят қилган.

5. Заруратсиз гапирмайди.

عَنْأَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ،عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَخْرُجُ الرَّجُلَانِ يَضْرِبَانِ الْغَائِطَ كَاشِفَيْنِ عَنْ عَوْرَتِهِمَا يَتَحَدَّثَانِ فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يَمْقُتُ عَلَى ذَلِكَ». رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ.

 

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келади», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

عَنِابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَمَرَّ رَجُلٌعَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَيَبُولُ فَسَلَّمَ عَلَيْهِ فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيْهِرَوَاهُ مُسْلِمٌوَالتِّرْمِذِيُّوَالنَّسَائِيُّوَابْنُ مَاجَهْ.

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ушатаётганларида бир киши яқинларидан ўтаётиб салом берган эди, алик олмадилар».

Муслим, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Таҳорат ушатаётган одамга салом бериб бўлмаслиги, салом берган одамга таҳорат ушатаётган одам алик олмаслигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз. Бундан олдинги ҳадисда эса қазои ҳожат пайтида оддий гап ҳам гапириб бўлмаслиги айтилган эди. 

6. Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди.

Чунки халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.

7. Ўтириб бавл қилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб бавл қилганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб бавл қилишдан қайтарганлар.

رَوَىالتِّرْمِذِيُّعَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ قَالَرَآنِي النَّبِيُّصَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَأَنَا أَبُولُقَائِمًا فَقَالَ: «يَا عُمَرُ،لَا تَبُلْ قَائِمًا»، فَمَابُلْتُ قَائِمًا بَعْدُ.

 

Имом Термизий қилган ривоятда ҳазрати Умар ибн Хаттоб: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг тик туриб бавл қилаётганимни кўриб: 

«Эй Умар, тик туриб бавл қилма», дедилар. Шундан кейин ҳеч тик туриб бавл қилмадим», деганлар.

عَنْعَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْمَنْ حَدَّثَكُمْأَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَيَبُولُ قَائِمًا فَلَا تُصَدِّقُوهُ، مَا كَانَ يَبُولُ إِلَّا قَاعِدًارَوَاهُ أَحْمَدُوَالتِّرْمِذِيُّوَالنَّسَائِيُّ.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Ким сизга «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб бавл қилар эдилар», деса, тасдиқламанглар. У зот фақат ўтириб бавл қилар эдилар».

Имом Аҳмад, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

8. Шамол эсаётган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига бавл қилиб бўлмайди.

9. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.

عَنْأَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّأَنَّ النَّبِيَّصَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَاأَتَيْتُمْ الْغَائِطَ فَلَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ وَلَا تَسْتَدْبِرُوهَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қазои ҳожатга борсангиз, қиблага юзланманг ва унга орқангизни ҳам ўгирманг», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

10. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.

(Тамом)

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
XVI аср ndash XX аср бошлариБошланғич таълим мактабхоналарда ўтилган бўлиб, 15 ёшларгача давом қилган. Мактабдорга мактаб вақфи бўлса, йилига 5001000 тиллодан ҳақ берилган. давоми...

7096 05:00 / 19.01.2017
Баъзи кишилар гумон қилганларидек, ижтиҳод ҳамма одам ҳам қила оладиган умумий иш эмас. Унга ҳар бир инсон журъат қилишга ҳаққи йўқ. Ижтиҳод жуда ҳам нозик давоми...

4041 16:15 / 14.12.2017
Бунда қайси намознинг қай вақтда ўқилиши, беш вақт фарз намозларнинг ҳар бирининг аввалги ва охирги вақтлари, қай вақтда намоз ўқиш жоиз эмас, қай вақтда макруҳ давоми...

5230 13:30 / 20.05.2021
Аллоҳ таоло .Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оятбелги бордир,, деган Наҳл, 67.Шарҳ давоми...

7048 05:00 / 03.03.2017