Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (158-Дарс) Амаллар ниятларга боғлиқдир

17:30 / 28.10.2021 4165 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу дарсда ҳамма билиши лозим бўлган ниятга боғлиқ аҳкомлар зикр қилинади. Келинг, уларнинг шарҳини ўрганиб чиқамиз.

Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган бўлса, унинг (ўша вақтнинг) намозини ва унга (имомга) иқтидо қилишни қасд қилади.

Намозхон такбири таҳримани айтишдан олдин бевосита ният қилиши керак. Агар ёлғиз ўзи ўқиётган бўлса, қайси намозни ўқиётганини қасд қилиб туриб, такбири таҳримани айтиши лозим. Агар имомга иқтидо қилаётган бўлса, ўша намозга қўшиб иқтидосини ҳам ният қилиши керак. Имом эса ниятида ўқиётган намозини тайин қилади. 

عَنْ عُمَرَبْنِ الْخَطَّابِ رَبِيعَةَرَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَسَمِعْتُرَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِنَّمَاالْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ...». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...» деганларини эшитдим».

Икки шайх ривоят қилишган.

Ибодатлар одатлардан ният билан фарқланади. 

Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади.

Яъни ниятини тили билан айтса яхши бўлади. Айтмаса, ўзининг иши. 

Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади.

Чунки нафл ва суннат намозларни тайин қилишга ҳожат йўқ.

Фарз ва вожибни тайин қилиш вожибдир. Ададини эмас.

Бомдод, пешин каби фарз намозлар, витр, ийд, назр каби вожиб намозлар борлиги учун уларнинг қай бирини ўқиётганини тайин қилиш лозим бўлади. Лекин ўқилаётган намознинг ракъатлари ададини айтиш шарт эмас, чунки фарз ва вожиб намозларнинг қайсиниси неча ракъатлиги маълум ва машҳур. 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. . Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши .Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, фалончининг чўзиб давоми...

4907 18:20 / 01.09.2022
Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан олинган фойда ҳисобига мол боқиб бойиётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир қанча молни қамаб давоми...

1861 19:00 / 16.01.2025
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бани Саламага Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр мен ўзимни билмай ётганимда пиёда юриб кўргани келдилар. Бас, давоми...

12379 05:00 / 18.01.2017
Санодан кейин қўлини кўтариб, уч марта такбир айтади. Иккинчи ракъатда қироатдан кейин такбир айтади. Бу икки жумлада одатда одамлар кўп адашадиган ҳукмлар зикр давоми...

3309 19:00 / 14.12.2023