Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (129-дарс). Нажосатнинг турлари (иккинчи мақола)

16:00 / 25.03.2021 3853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْكَنْتُ أَغْسِلُ الْجَنَابَةَ مِنْ ثَوْبِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَخْرُجُ إِلَى الصَّلَاةِ وَإِنَّ بُقَعَ الْمَاءِ فِي ثَوْبِهِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: 

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан жунублик асарини ювиб қўяр эдим. Ул зот кийимларидаги сувнинг ҳўли билан намозга чиқар эдилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Оиша онамизнинг «жунублик асарини» дейишлари «манийнинг асари» деганларидир. Чунки инсон маний чиқиши билан жунуб бўлади.

وَعَنْهَا قَالَتْلَقَدْ رَأَيْتُنِي أَفْرُكُ الْمَنِيَّ مِنْ ثَوْبِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرْكًا فَيُصَلِي فِيهِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

 

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан манийни яхшилаб уқалаб ташлар эдим. Ул зот ўша кийимда намоз ўқир эдилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Махси жисми бор нажасдан уни ерга ишқаш билан пок бўлади.

Махси ва бошқа пойабзаллар шу тариқа покланади.

رَوَى أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَالْحَاكِمُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «إِذَا وُطِئَ أَحَدُكُمُ الْأَذَى بِخُفَّيْهِ فَطُهُورُهُمَا التُّرَابُ».

 

Абу Довуд, Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма ва Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирортангиз оёқ кийими ила ахлатни босса, уларнинг поклиги тупроқ биландир», деганлар.

رَوَى أَبُودَاوُدَ وَالطَّحَاوِيُّعَنْ أَبِيسَعِيدٍ، عَنِالنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا جَاءَأَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَفَلْيَنْظُرْ فَإِنْرَأَى فِينَعْلَيْهِ قَذِرًاأَوْ أَذًىفَلْيَمْسَحْهُ وَلِيُصَلِّفِيهِمَا».

 

Абу Довуд ва Таҳовий Абу Саъиддан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирортангиз масжидга келса, қарасин. Агар икки кавушида ифлос ёки ахлатни кўрса, артсин ва иккиси билан намоз ўқийверсин», деганлар.

Ундан бошқасидан фақат ювиш билан пок бўлади.

Жисми йўқ суюқ нажосат оёқ кийимига сингади. Уни артиш билан кетказиб бўлмайди. Балки ювиш керак.

Қилич ва унга ўхшаш нарсалар масҳ билан тозаланади.

Ўша вақтдаги сайқалланган қиличларга сув тегса, сифати бузилган. Шунинг учун уларни артиб тозаланган. Саҳобаи киромлар шундай қилганлари ҳақида ривоятлар келган.

Гилам устидан бир кеча сув оқизиш билан пок бўлади.

Кундузи бўлса ҳам ҳечқиси йўқ. Муҳими – муддат. Шундай қилинса, гиламдаги нажосат қолмайди.

Ер ва ўсиб турган қамишдан ясалган капа ва ўт-ўланларга ўхшаш ерга ёпишган нарсалар қуриши ва (нажосат) асарининг кетиши билан намоз учун пок бўлади, таяммум учун пок бўлмайди.

Бу нарсалар ердан ажрамагани учун, уларни ювиб, сиқишнинг ёки ёйиб қуритишнинг иложи йўқ. Улар қуёшда, шамолда ёки оловда қуритилади ёки нажосат асари кетказилади.

Бу услуб ила тозаланган нарсаларда намоз ўқиса бўлади. Аммо уларга қўлни уриб, таяммум қилиш жоиз эмас. Асл тупроқнинг тозалиги Қуръони Каримда келган. Нажосатдан мазкур услуб ила тозаланган тупроқ унинг даражасига етмагани учун таяммум қилишга ярамайди.

Отнинг ва ейиладиган ҳайвонларнинг пешоби ва ейилмайдиган қушнинг ахлати каби енгил нажосатда кийимнинг тўртдан биридан ози афв қилинади.

Енгил нажосатнинг «енгил» деб аталишига сабаб, уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари «нажас» деса, бошқалари «нажас эмас» деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун уни «енгил нажосат» дейилган.

Мазкур нажосатдан кийимнинг тўртдан бирига ва ундан озига тегса, афв бўлгани учун намоз ўқиса бўлаверади. Бадандан бир аъзонинг тўртдан бирига тегса, афв қилинади.

(Давоми бор)

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Истисқо қиблага қараган ҳолда дуо ва истиғфордан иборатдир Бу гапларнинг далили бор. Аллоҳ таоло Нуҳ сурасида .Роббингиздан мағфират сўранг, давоми...

1648 19:00 / 05.05.2023
4. Она томонидан бўлган момо ва ҳоказо.5. Ота томонидан бўлган момо ва ҳоказо.Ушбу икки томондан бўладиган момолардан мерос олиш ҳаққи борлари .саҳиҳ момо, деб давоми...

1758 11:04 / 02.03.2020
Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам макруҳдир. Яъни, аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам макруҳ экан. Қадимги уламоларимиз бу гапни изоҳлаб .Чунки давоми...

4762 19:00 / 11.08.2022
Савол. Шаръий рухсатларни ахтариб топиб, амал қилишни ўзининг мазҳаби қилиб олган кимсанинг ҳукми нима У бидъатчими ёки йўқмиУнга жавоб. Шаръий рухсат берувчи давоми...

2853 05:00 / 19.01.2017