Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закоти берилмайдиган ҳайвонлар | Фиқҳ дарслари (297-дарс)

19:00 / 05.09.2024 2189 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақат далада ўтлайдиган, яъни йилнинг кўп қисмида яйловда боқиладиган ҳайвондангина закот бериш фарз бўлади. Кичикларидан ҳам берилмайди. Илло, катталарга тобе бўлсалар, берилади. Иш ҳайвонларида ҳам закот йўқ.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, агар ҳайвонлар фақат қўзи, улоқ, бузоқ ёки бўталоқдан иборат бўлса, улардан закот олинмайди. Чунки қирқта сут эмадиган қўзиси ёки бешта сут эмадиган бўталоғи бор одам бой ҳисобланмайди. Аммо оналарига қўшиб болаларидан ҳам закот олинади.

Чорва ҳайвонларидан закот олишда бир сон билан иккинчисининг орасида кўп сон қўйиш, масалан, қўйда 40тадан 120тагача битта, 120тадан 200тагача иккита қўй закот олиш ўша кичик болалари эътиборидан бўлган. Ҳанафий мазҳабининг бу қавли кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланган.

Чорва ҳайвонларининг ишчисидан, яъни аравага, омочга қўшиладиган, юк ташишга ишлатиладиган, миниладиган, обжувозда, сув чиқаришда ёки шунга ўхшаш ишларда фойдаланиб туриладиганидан закот олинмайди. Чунки бундай ҳайвонлар ҳожати аслия ва иш воситаси ҳисобланади, ўсувчи мол эмас. Қолаверса, уларни ишга солиб топилган нарсалардан закот чиқарилади. Ана ўша закот йўлида хизмат қилганлари учун ҳам уларнинг ўзларидан закот олинмайди.

Бунга далиллар қуйидагилар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ: أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ قَالَ: «لَيْسَ فِي الْبَقَرِ الْعَوَامِلِ صَدَقَةٌ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ишчи қорамолларда садақа йўқ», дедилар».

Дорақутний ривоят қилган.

عَنْ جَابِرٍ: أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ قَالَ: «لَيْسَ فِي الْمُثِيرَةِ صَدَقَةٌ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

2. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ул зот алайҳиссолату вассалом:

«Ер ҳайдовчи ҳайвондан садақа йўқ», дедилар».

Дорақутний ривоят қилган.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَيْسَ فِي الْعَوَامِلِ صَدَقَةٌ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.

3. Амр ибн Шуъайб отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ишчи(ҳайвон)лардан садақа йўқ», дедилар».

Дорақутний ривоят қилган.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон заволи бўлмиш ичимлик Аллоҳ таолонинг каломида .Моида, сурасининг 9091 оятларида қатъиян ҳаром қилинган . . .Эй мўъминлар гуруҳи, дарҳақиқат давоми...

20078 05:00 / 19.01.2017
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Мен истеҳоза бўламан, давоми...

4076 13:00 / 04.02.2021
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга салоту саломлар бўлсин У зотга эргашган барча Ислом уламоларига Аллоҳнинг раҳмати ёғилсинСўнгНамозда давоми...

4545 05:00 / 19.01.2017
. . . . . Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Улар намозга келганларида Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3374 19:00 / 22.06.2023