Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Fассолда лозим бўлган шартлар | Фиқҳ дарслари (266-дарс)

19:00 / 25.01.2024 3650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин-мусулмон маййитни ювадиган ғассолда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим:

1. Ислом.

2. Ният.

 Ҳанафийлар, ният фарзи кифояни соқит қилиш учун шарт, деганлар.

3. Ақл.

Fассол ишончли, омонатли, ғуслнинг ҳукмларини биладиган шахс бўлиши мустаҳабдир.

Fассол ва у билан бирга маййитни ювишда иштирок этадиганлар кўзларини тийишлари лозим. Маййит тирик пайтида одамларга кўрсатмайдиган жойларини беркитишлари керак.

عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «مَنْ غَسَّلَ مَيِّتًا ثُمَّ لَمْ يُفْشِ عَلَيْهِ خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятда:

«Ким бир маййитни ювса-ю, уни сатр қилса, гуноҳларидан худди онасидан туғилган кунидагидек бўлиб чиқади», дейилган.

Ибн Можа ривоят қилган.

Маййитни бегона кўзлардан беркитиш керак. Унинг айби бўлса, биров кўриб қолмасин.

Маййитни уйнинг ичида ювиш ва у ерда ғассолга ёрдам берадиган кишилардан бошқалар бўлмаслиги мустаҳабдир.

Fассол ёрдамга муҳтож бўлмаса, ёлғиз ўзи ювгани афзал.

Fассол маййитни юваётганда хушбўй нарсалар тутатилса, яна ҳам яхши бўлади.

Fассол ва бошқалар маййитнинг авратига назар солмасликлари лозим.

Авратни ювганда қўлига латта кийиб олиб ювиш шарт.

Fассол маййитнинг баданидан керак бўлмаган жойларига назар солмайди.

Fассоллик, маййитни кафанлаш, унга гўр қазиш каби ишларга ҳақ олмаган афзал.

Fассол маййитни ювиб бўлганидан кейин ўзи ғусл қилиши мустаҳабдир.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанафий мазҳаби витрда рукуъдан олдин .Қунут,ни ўқишга қуйидаги далилларни келтиришади . . Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

3564 19:00 / 02.02.2023
Учинчидан мазҳабга эргашганларнинг ўз мазҳабларига мутаассибликлариБундай мутаассиблик охирги асрларда келиб чиқди. Мутаассиблик Усмонийлар халифалигининг давоми...

4645 05:00 / 19.01.2017
.Васий, етим болаларга қараб, уларнинг молмулкларини тасарруф қилиб туриш топширилган кишидир.Васийни отанинг ўзи ўлими олдидан васият йўли билан, давоми...

2257 11:05 / 03.08.2020
Фиқҳ илми уламолари ўз илмий ишларида фиқҳий ижтиҳодларига тўртта нарсани асосий манба қилиб олганлар.Биринчиси Қуръони Карим.Яъни фақиҳ Исломда бирор нарсанинг давоми...

6100 13:55 / 09.01.2020