Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Жон узилгандан кейин қилинадиган ишлар | Фиқҳ дарслари (264-дарс)

19:00 / 12.01.2024 4455 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Маййитнинг кўзлари юмдирилади.

2. Маййитнинг жағи юмшоқ латта билан бошига тортиб, танғиб қўйилади. Шунда унинг кўриниши қўрқинчли бўлмайди ва оғзидан бирор нарса ичига кириб кетишининг олди олинади.

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا حَضَرْتُمْ مَوْتَاكُمْ فَأَغْمِضُوا الْبَصَرَ، فَإِنَّ الْبَصَرَ يَتْبَعُ الرُّوحَ، وَقُولُوا خَيْرًا، فَإِنَّ الْمَلَائِكَةَ تُؤَمِّنُ عَلَى مَا قَالَ أَهْلُ الْبَيْتِ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالْحَاكِمُ.

Шаддод ибн Авсдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон ўликларингизга ҳозир бўлсангиз, кўзини юмдиринг, чунки кўз руҳга эргашиб қолади. Шунингдек, яхши гап айтинг, чунки фаришталар аҳли байт айтган нарсага «Омин», деб туради», дедилар».

Имом Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

Бу ишларни қиладиган шахс «Бисмиллааҳи ва алаа миллати Расулиллааҳи», дейди.

3. Маййитнинг ҳузуридан жунуб, ҳайзли ва нифосли шахслар чиқарилади.

4. Маййитнинг яқинига хушбўй нарсалар қўйилади.

5. Уни яхшилаб ётқизиб, бўғинлари ўрнига тушиши учун ҳаракат қилинади.

6. Унинг устига енгил мато ёпиб қўйилади.

7. Шишиб кетмаслиги учун қорнига оғирроқ нарса қўйилади.

8. Маййитни сўри, супа каби ердан кўтарилган нарса устига, икки қўлини ёнига қилиб ётқизиш тавсия қилинади.

9. Маййитнинг қўлини кўксига қўйиш мумкин эмас.

10. Ҳанафий мазҳаби бўйича, маййитни ювиб бўлмагунча унинг олдида Қуръон ўқиб бўлмайди.

11. Маййитни ўпиш жоиз.

12. Маййитнинг аҳли уни кўрмоқчи бўлсалар, ман қилинмайди.

13. Маййитнинг ўлгани ҳақида бошқаларга хабар бериш жоиз.

14. Ҳанафий уламоларнинг кейинги авлоди олим, зоҳид ва табаррук кишиларнинг жанозаси ҳақида бозорларда эълон қилишни яхши, деганлар.

15. Маййитни кўмиш ишларини тезлатиш лозим.

16. Маййитнинг қарзини узишга шошилиш керак.

17. Маййитнинг васиятини амалга оширишга ошиқиш зарур.

Кейин унинг кийимини ечиб, оғзини чайилмай, бурнига сув олинмай, тирноғи олинмай ва соч-соқоли таралмай, (танаси) ювилади. Бошига ва соқолига ҳанут ва сажда қиладиган жойларига кафур суртилади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола Бу ҳукмларни фақиҳларимиз қуйидаги далиллардан олганлар . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .У киши .Набий соллаллоҳу давоми...

3906 13:56 / 04.03.2021
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш .усулул фиқҳ, муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тариқа истинбот этганларини мазкур илм орқали давоми...

7546 18:15 / 09.01.2019
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . r давоми...

4993 19:01 / 14.04.2022
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Аллоҳ таолонинг .Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енглар, ва .Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни давоми...

3839 05:00 / 18.01.2017