Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (142-дарс). Эй Сулайк, туриб, икки ракат намоз ўқиб ол!

18:00 / 24.06.2021 4713 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَجَاءَ سُلَيْكٌ الْغَطَفَانِيُّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ فَجَلَسَ، فَقَالَ لَهُ: «يَا سُلَيْكُ قُمْ فَارْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَتَجَوَّزْ فِيهِمَا»، ثُمَّ قَالَ: «إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَلْيَتَجَوَّزْ فِيهِمَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида Сулайк ал Fатафоний келиб ўтирди. Бас, у зот: 

«Эй Сулайк, туриб, икки ракат намоз ўқиб ол. Уларни енгил қил, – дедилар. Сўнгра эса: – Қачон бирортангиз жума куни имом хутба қилиб турганда келса, икки ракат намоз ўқиб олсин ва уларни енгил қилсин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу ривоятни уламолар икки хил таъвил қилганлар. 

Баъзилари: «Бу намоз жуманинг фарзидан олдинги суннат», десалар, бошқалари: «Бу намоз таҳийёти масжид намозидир», деганлар.

Шу билан бирга, айтиб ўтиш лозим бўлган нарсалар ҳам бор. Ҳанафий мазҳабида имом минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш ҳаром. У хутбани бошлаганда эса саломга алик олиш, акса урганга яхши тилак айтиш, Қуръон ўқиш ва шунга ўхшаган нарсалар ҳам мутлақо мумкин бўлмайди.

Ҳанафийлар бу ҳадисни Пайғамбар алайҳиссалом ҳалиги одамни намоз ўқишга амр қилиб, ўзлари хутбадан тўхтаб турганлари билан изоҳлайдилар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Умра суннатдир. У тавоф ва саъйдан иборатдир. Умра йил давомида жоиздир. Арафа куни ва ундан кейинги тўрт кунда макруҳдир. .Умpa, cўзи зиёpaт мaънocини давоми...

892 19:00 / 20.11.2025
Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, юртимизда инсонларнинг диний савиялари кунданкунга ошиб бораётгани уларнинг динни тўғри тушунишга ундамоқда. Қолаверса, давоми...

3999 05:00 / 19.01.2017
Ҳаром молдан закот чиқаришга рухсат йўқ, чунки ўғри, киссавур, порахўр, товламачи, золим ҳоким ва шунга ўхшаш ҳаром йўлдан пул топадиганлар ҳақиқий мулк эгаси давоми...

2370 19:00 / 28.06.2024
. ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хутба қилсалар, икки кўзлари қизариб, овозлари олий ва давоми...

3324 19:00 / 17.11.2023