Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (91-дарс). Таҳоратнинг суннатлари

15:13 / 25.06.2020 5803 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Толҳа ибн Мусаррифдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар. Оғизларини ва бурунларини уч мартадан чайдилар. Ҳар сафар янги сув олдилар».

Табароний ва Абу Довуд ривоят қилишган.

5. Соқолни ва бармоқларни тахлил қилмоқ.

Тахлил қилиш бармоқларни бир-бирига ёки соқолнинг орасига киритиш билан бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таҳорат қилсалар, кафтларига сув олиб, жағлари остига киритар ва у билан соқолларининг орасига сув етказар ва: «Роббим мени шундай қилишга амр қилган», дер эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг ривоятида:

«Қачон таҳорат қилсанг, икки оёғинг ва икки қўлинг панжалари орасига бармоқларингни киргизиб сув етказ», дер эдилар», деб келган.

6. Ювишни уч мартадан қилмоқ.

Бу ҳукм Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисдан олинган:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб келди. Бас, унга уч марта-уч мартадан кўрсатдилар. Сўнгра:

«Таҳорат мана шундоқ, ким бундан зиёда қилса, батаҳқиқ, ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», дедилар».

Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Яъни «Таҳорат мана шу, мен кўрсатгандек. Бундан зиёдаси мумкин эмас. Ким зиёда этиб, уч мартадан ошириб юборса, ёмон иш қилган, шариатнинг чегарасидан чиққан ва ўзига зулм қилган бўлади», дедилар. Яъни учтадан ошириб ёки камайтириб, суннат шундай, дея эътиқод қилса, ўзига зулм қилган бўлади. Аммо қалбидаги шакни кетказиш учун учтадан зиёда қилса ёки ҳожат туфайли ундан камайтирса, зарари йўқ.

Шундан таҳоратда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювмаслик кераклиги кўринади.

7-8. Бошнинг ҳаммасига бир марта ва икки қулоғига у(бош)нинг суви ила масҳ тортмоқ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига ва икки қулоқлари ортига ва ичига масҳ тортдилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Бу ҳадисда эса бошга масҳ тортиш вақтида икки қулоққа ҳам масҳ тортилиши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан собит бўлгани айтилмоқда. Унда икки кўрсаткич бармоқни қулоқларнинг ичига тиқиб туриб, улар билан қулоқнинг ички томони, икки бош бармоқ билан эса устки томони масҳ қилинади.

Фуқаҳолар ўз китобларида бу ишни айнан ушбу ҳадисга суяниб васф этишган. Фақат улар кўпчиликка осон бўлиши учун ҳадисни тўлиқ айтмасдан, қилиниши лозим бўлган ишни айтиб қўя қолганлар.

9. Ният қилмоқ.

Таҳорат қилишдан олдин уни ният қилиш ҳам суннатдир.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...»

Икки шайх ривоят қилишган.

(Давоми бор)

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Урғочи ва эркакурғочи аралаш отларнинг ҳар биридан бир динор ёки қийматининг ўндан бирининг тўртдан бири, агар нисобга етган давоми...

2148 19:00 / 29.08.2024
Ният қилиш .Ният, сўзи .қасд қилиш, деган маънони билдиради. Шариатда қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши давоми...

4138 20:00 / 07.10.2021
Қироатнинг суннати сафарда шошиб турилганда Фотиҳа билан хоҳлаган сурани, омонликда Буружга ўхшашни қироат қилишдир. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

4533 19:00 / 23.06.2022
I. Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар 1. Тўлиқ мулк бўлиши керак. 2. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши керак. 3. Нисобга етган бўлиши керак. 4. давоми...

2317 19:00 / 18.07.2024