Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (108-дарс). Оқава сувларни тозалагандан кейин улар ила покланиш ҳақида

13:00 / 29.10.2020 4073 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ҳамд бўлсин!

Ортидан Набий келмайдиган зот – саййидимиз ва Набийимиз Муҳаммадга салавоту салом бўлсин!

Аммо баъду:

Робитатул Оламил Исломийнинг Ислом Фиқҳи Академияси кенгаши ўзининг Маккаи Мукаррамада, 13 Ражаб, ҳижрий 1409 йил, душанба кунидан то 20 ражаб, ҳижрий 1409 йил, якшанба кунигача (милодий 1989 йил 19 февралдан 1989 йил 26 февралгача) бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида оқава сувларнинг тозалангандан кейинги ҳукми ҳақидаги саволни кўриб чиқди. У билан таҳорат ва ғусл қилиб, нопокликни кетказса бўладими? У билан нажосатни кетказса бўладими?

Кимёвий йўллар билан тозалаш бўйича шуғулланувчи мусулмон, адолатли, содиқлик ва омонатдорликда ишончли мутахассислардан сўраб-суриштирилганидан кейин, мазкур сувдан нажосатни кетказиш тўрт босқичда: сизилтириб, ҳаводан ўтказиб, микробларни ўлдириб ва хлор билан зарарсизлантириб амалга оширилиши маълум бўлди. Шундай қилиб, сувнинг таъмида, рангида ва ҳидида нажосатнинг асари қолмайди.

Кейин Академия қуйидаги қарорни қабул қилди:

Агар оқава сувлар зикр қилинган ва унга ўхшаш йўллар билан тозаланса ҳамда таъмида ҳам, рангида ҳам, ҳидида ҳам нажосатнинг асари қолмаса, пок сувга айланади. У билан бетаҳоратликни ва нажосатни кетказиш жоиздир. Бунга асос «Кўп сувга нажосат тушган бўлса, ўша нажосатнинг ундан кетиши ҳамда асари қолмаслиги ила у сув покланади», деган фиқҳий қоидадир.

Саййидимиз Муҳаммадга, оила аъзоларига ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин!

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

 

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган давоми...

6883 05:00 / 17.02.2017
Ушбу масалада уламолар ҳам, фиқҳий мазҳаблар ҳам икки тоифага бўлинишган. Биз мазҳабларни оламиз 1. Ҳанафий мазҳаби .Аёлларнинг тақинчоқларидан закот чиқарилади,, давоми...

2172 19:00 / 21.11.2024
. . . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етиб келиб, Байтни етти марта тавоф қилдилар. Кейин давоми...

453 19:00 / 22 январь
Бошқа илмлардаги каби, фиқҳ илмида ҳам ўзига хос истилоҳлар бор. Мазкур истилоҳларни яхшилаб тушуниб олиш кишига фиқҳни англаб етишда катта ёрдам беради. Қуйида давоми...

4708 16:05 / 12.12.2019