Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Сувости бойликлари закоти | Фиқҳ дарслари (311-дарс)

19:00 / 18.12.2024 2263 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Луълуъ ва анбарда ҳеч нарса йўқ.

Луълуъ – дур.

Анбар – кит ютиб, оғзидан қайта чиқариб юборган денгизда ўсадиган аччиқ хушбўй ўсимлик. 

Сувости бойликлари ҳақида муайян ривоят келмагани учун, уламолар ўз ижтиҳодларига суяниб, турлича гаплар айтганлар.

Агар гапни мазҳаб уламоларига хос қиладиган бўлсак, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи: «Сувости бойликларидан закот олинмайди», деганлар.

Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари имом Абу Юсуф: «Сувости бойликларидан бешдан бир олинади», деганлар.

Сувости бойликлари ҳам ер ости бойликларига қиёс қилинган.

«Сувости бойликлари» деганимизда сув остидан чиқариладиган луълуъ, маржон, анбар ва шунга ўхшаш нарсалар кўзда тутилади. Ҳозирда бу нарсалар катта даромад манбаи экани ҳеч кимга сир эмас.

Шунингдек, сув ҳайвонларидан ҳам катта даромад келади.

Умар ибн Абдулазиз ўзининг Уммондаги омилларига:

«Балиқнинг қиймати икки юз дирҳамга етмагунча ҳеч нарса олмаслик, қачон икки юз дирҳамга етса, ундан закот олиш ҳақида ёзган экан.

Шунга биноан, балиқнинг нисоби пулнинг нисобига тенг ва закоти ҳам пулнинг закотига тенг бўлади.

رَوَى الْبُخَارِيُّ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ قَالَ: لَيْسَ الْعَنْبَرُ بِرِكَازٍ، هُوَ شَيْءٌ دَسَرَهُ الْبَحْرُ. وَلَفْظُ ابْنِ أَبِي شَيْبَةَ عَنْهُ: لَيْسَ فِي الْعَنْبَرِ زَكَاةٌ، إِنَّمَا هُوَ شَيْءٌ دَسَرَهُ الْبَحْرُ.

Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келтирган ривоятда у киши:

«Анбар дафина эмас. У денгиз суриб чиқарган нарсадир», деганлар.

Ибн Абу Шайбанинг лафзида:

«Анбарда закот йўқ. У денгиз суриб чиқарган нарсадир», дейилган.

Абдурраззоқ ва Ибн Абу Шайба ривоят қилишларича, Умар ибн Абдулазиз анбардан бешдан бир олган. Ҳасан Басрий ва Ибн Шиҳоб Зуҳрий ҳам шу гапни айтганлар.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккага етиб борганида Масжиддан бошлайди. Яъни ҳожи ёки умрачи Маккага етиб бориб, юкларини жойлаб, кўнгли хотиржам бўлганидан кейин ишни Масжидул Ҳаромга давоми...

559 19:00 / 07 январь
.Васий, етим болаларга қараб, уларнинг молмулкларини тасарруф қилиб туриш топширилган кишидир.Васийни отанинг ўзи ўлими олдидан васият йўли билан, давоми...

2014 19:23 / 30.08.2020
Агар беморлик туфайли тик туриб намоз ўқиш имкони бўлмаса ёки тик турса беморлиги зиёда бўлиш хавфи бўлса, тузалиши орқага сурилса, тик турганда шиддатли алам давоми...

4294 19:00 / 25.08.2023
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . давоми...

1189 19:00 / 24.07.2025