Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (47-дарс). Ҳукм оятлари тафсирига оид янги китоблар

16:40 / 21.08.2019 6056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги даврда ҳукм оятлари тафсири йўналишида ҳам янги китоблар ёзилмоқда. Уларнинг ичида Муҳаммад Али Соис раҳматуллоҳи алайҳининг «Тафсири оятил аҳком» ва Муҳаммад Али Собунийнинг «Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» китоблари машҳур. Келаси сатрларда ушбу икки китоб ҳақида қисқача сўз юритишга ҳаракат қиламиз.

1. «Тафсири оятил аҳком».

Бу китобнинг муаллифи мисрлик уламолардан Ислом шариати куллиясининг мударриси Муҳаммад Али Соис раҳматуллоҳи алайҳидир. «Тафсири оятил аҳком» китобининг асли куллия талабаларига ўтилган дарсларнинг йиғиндисидир. Шунинг учун ҳам китобнинг тартиби илмий услубдан кўра кўпроқ маъруза шаклига ўхшайди. Тўрт қисмдан иборат китоб «биринчи синф дарслари», «иккинчи синф дарслари» деб аталган. Китоб ўзига хос бўлиб, муқаддимасиз, биринчи дарснинг баёнидан бошланиб кетган.

Дарслар ҳам «фалончи сурадан» дея, тафсири ирода қилинган оятни келтириш ила бошланиб кетаверган. Тафсир қилинаётган оят сўзларининг луғавий маъноси, оятнинг нозил бўлиш сабаби, оят тафсири бўйича аввалги тафсирчиларнинг гапларидан намуналар келтирилган. Оятдан чиқадиган ҳукмлар ва ҳикматлар ҳам зикр қилинган. Китобнинг муқаддимаси ҳам, хотимаси ҳам, мундарижаси ҳам, уни нашр қилган нашриёт ҳам, нашр санаси ҳам зикр қилинмаган. Фақат «Муҳаммад Али Субайҳ» матбаасида чоп қилингани ҳақида маълумот бор, холос.

Ўзи дарслар маърузасидан иборат бўлган «Тафсири оятил аҳком» китоби чоп этилганидан кейин бошқа илм даргоҳларида ҳам дарс қилиб ўтилган. Жумладан, ушбу сатрларнинг котиби ҳам Либиядаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган пайтида айни ушбу китобдан дарс олиш шарафига муяссар бўлган.

2. «Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон».

Бу китобнинг муаллифи Суриянинг машҳур Ҳалаб шаҳрида туғилиб-ўсган олим шайх Муҳаммад Али Собунийдир. У киши бошқа кўплаб асарлари қатори «Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» китобини ҳам Маккаи Мукаррамада яшаб, шариат куллиясида ишлаб турган пайтида ёзган.

Китобнинг тақдимномасини Масжидул Ҳаромнинг хатиби ва Саудия Маориф вазирлигининг маслаҳатчиси шайх Абдуллоҳ Абдулғаний Хоййат ёзган ва китобга ҳамда унинг муаллифига мақтовлар айтган.

«Равоъул баён фий тафсири оятил аҳком минал Қуръон» гўзал услуб, тартиб ва тил билан ёзилган китоблар сирасига киради. Икки жуздан иборат бу китобнинг боблари «муҳозара» – «дарс маърузаси» деб номланган ва йигирма олти муҳозарадан иборат. Ҳар бир муҳозарага ўзига хос ном ҳам қўйилган. Мисол учун, иккинчи муҳозара «Сеҳр тўғрисида шариатнинг мавқифи» деб аталади.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таяммумнинг суннатлари 1. Бошлашда .Бисмиллаҳ,ни айтиш. 2. Икки қўлни ерга уриш. 3. Чанг кириши учун бармоқларнинг орасини кенг очиш. 4. Сўнг қўлларни бирбирига уриб, давоми...

4211 13:02 / 17.12.2020
. . Намозни қуйидаги нарсалар бузадиМутлақ калом, қасддан берилган салом ва унга алик олиш, инграш ва шунга ўхшаш овозли нарсалар, давоми...

4171 00:00 / 26.11.2022
. . . . . . Закот қуйидагиларга сарфланади Фақир, яъни нисобдан оз моли бор одамга. Мискин, яъни давоми...

1718 19:00 / 20.02.2025
Меросдан маҳрум қилинганлардан ташқари меросдан тўсиладиган меросхўрлар ҳам бўлади.Уларни ҳам аниқлаш лозим бўлади.Меросдан тўсилиш араб тилида .ҳажб,, мерос давоми...

3884 16:00 / 12.02.2019