Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (128-дарс). Нажосатнинг турлари (биринчи мақола)

14:00 / 18.03.2021 3634 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нажас икки турга бўлинади:

1. Ҳақиқий нажосат. 

Луғатда: қон, пешоб каби айни ифлос нарсадир. 

Шариатда: намозни ман қиладиган ифлослик ҳақиқий нажосатдир.

2. Ҳукмий нажосат. 

Бу аъзоларга етган маънавий ҳолат бўлиб, намозни ман қилади. Унинг кичик бетаҳоратлиги таҳорат қилиш билан, катта бетаҳоратлиги ғусл қилиш билан кетади.

Ҳақиқий нажосат енгил, оғир, қуруқ, ҳўл, кўринадиган ва кўринмайдиган турларга бўлинади.

Намозхон учун бадан, кийим ва макондан нажосатни кетказиш вожибдир.

Аллоҳ таоло Муддассир сурасида:

   

«Ва кийимингни покла», деган (4-оят).

Энди мавзуга оид матнларни шарҳлашга ўтайлик.

Нарса кўринадиган нажасдан сув ва ҳар қандай кетказувчи суюқлик билан нажаснинг ўзини кетказиш ила пок бўлади.

Бадангами, кийимгами, маконгами ёки бошқа бирор нарсагами, кўзга кўринадиган нажас тегса, ўша нарса уни кетказиш ила покланади. Шу билан мазкур нарса пок бўлади. Кўнгилни равшан қилиш учун кетидан яна бир-икки марта ювиб ташлашни маслаҳат берган фақиҳлар ҳам бор.

Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдан олинган:

عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَىالنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِحْدَانَا يُصِيبُ ثَوْبَهَا مِنْدَمِ الْحَيْضَةِ كَيْفَ تَصْنَعُ بِهِ؟قَالَ: «تَحُتُّهُ ثُمَّتَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ ثُمَّتَنْضِحُهُ ثُمَّ تُصَلِّي فِيهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: 

«Биздан биримизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолади. Уни қандай қилиш керак?» деди. 

Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Уни ишқалайди, сўнгра сув билан ишқалайди, кейин эса сув билан ювади, ана шундан кейин унда намоз ўқийверади», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Гарчи кетиши қийин бўлган асари қолса-да.

Яъни нажосатни кетказиб, уни ювгандан кейин бирор изи қолса ҳам зарари йўқ. Аммо совун ёки унга ўхшаш воситалар ёрдамида асарини ҳам кетказиб юборилса, яна ҳам яхши бўлади.

Асари кўринмайдиган нажасдан агар имкони бўлса, уни уч марта ювиб, сиқиш билан пок бўлади. 

Бунга пешоб ва шунга ўхшаш нажосатлар киради.

Далили қуйидагича:

 عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِالنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَااسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْنَوْمِهِ فَلَا يُدْخِلْ يَدَهُ فيِالْإِنَاءِ حَتَّى يَغْسِلَهَا ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَا يَدْرِي أَيْنَ بَاتَتْ يَدُهُ أَوْأَيْنَ كَانَتْ تَطُوفُ يَدُهُ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Ҳанафий мазҳаби уламолари поклиги гумон бўлган нарсани уч марта ювиш зарурлигини мана шу ҳадисдан олишган.

Бунинг имкони бўлмаса, ювиб, сув томмайдиган бўлгунича тарк қилинади, кейин яна шундай қилинади, сўнгра яна шундай қилинади.

Нажосат теккан нарса нажас билан ошланган тери ёки сиқиб бўлмайдиган ёғочга ўхшаш нарсалар бўлса, уларни ювиб, сув томмайдиган бўлгунча тек қўйилади. Уч марта шундай қилинганидан кейин пок бўлади. Чинни ва пластмасса каби сиқиб бўлмаса-да, сувни ўзига шимиб олмайдиган нарсалар уч марта ювиш билан пок бўлади.

Дон маҳсулотлари, янги сопол ва ёғоч идиш, бўйра, нажас нарса ила сувланган пичоқ каби нарсалар уч марта ювиб, қуритиш ила тозаланади.

Сариёғ ва ҳайвон ёғлари сув қуйиб, ёғни сув устига чиқариб олиш ишини уч марта қилиш ила тозаланади.

Асал ва мойнинг устидан сув қуйиб, улар сувнинг устига чиққунча қайнатилади. Кейин ўзини бир нарса билан ажратиб олинади. Бу амал ҳам уч марта такрорланади.

Нажас нарса ила пиширилган гўшт уч марта қайнатиб-совутиш ила тозаланади.

Патини юлиш осон бўлиши учун ичидаги нарсаларини олмай туриб қайнатилган товуқ ҳам мазкур услуб ила тоза бўлади.

Манийдан покланиш уни ювиш ёки қуриб қолганини уқалаб ташлаш билан бўлади.

(Давоми бор)

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон озчиликлар икки қисмга бўлинадиБиринчи қисм мусулмон бўлмаган жамият халқидан бўла туриб Исломни қабул қилган кишилар жамоаси. Бунга Ғарб давоми...

4096 15:37 / 12.09.2019
биринчи мақола Албатта, жамоат намози имомсиз бўлмайди. Шунинг учун намозда имом бўладиган шахс ҳақида кўпгина шаръий ҳукмлар келган. Имомликнинг тўғри бўлиши давоми...

3699 19:00 / 31.07.2022
Маккаи Мукаррамада жойлашган, дунёдаги энг мўътабар мусулмон ташкилоти бўлмиш Робитаи Олами Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи Академияси қарорини эътиборингизга давоми...

4908 05:00 / 17.01.2017
. . Намозни қуйидаги нарсалар бузадиМутлақ калом, қасддан берилган салом ва унга алик олиш, инграш ва шунга ўхшаш овозли нарсалар, давоми...

1938 00:00 / 26.11.2022