Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 8 жумадул аввал | 2024 йил 10 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (234-дарс) Ислом дини енгиллик дини эканлигига далил

19:00 / 08.06.2023 1756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

يَجِبُ بَعْدَ سَلَامٍ وَاحِدٍ: سَجْدَتَانِ، وَتَشَهُّدٌ، وَسَلَامٌ. لَوْ قَدَّمَ رُكْنًا، أَوْ أَخَّرَ، أَوْ كَرَّرَ، أَوْ غَيَّرَ وَاجِبًا، أَوْ تَرَكَهُ سَاهِيًا: كَرُكُوعٍ قَبْلَ الْقِرَاءَةِ، وَتَأْخِيرِ الثَّالِثَةِ بِزِياَدَةٍ عَلَى التَّشَهُّدِ وَالرُّكُوعَيْنِ، وَالْجَهْرِ فِيمَا يُخَافَتُ، وَتَرْكِ الْقُعُودِ الْأَوَّلِ، وَيَؤُولُ الْكُلُّ إِلَى تَرْكِ الْوَاجِبِ. وَلَا يَجِبُ السُّجُودُ بِسَهْوِ الْمُؤْتَمِّ، بَلْ يَجِبُ بِسَهْوِ إِمَامِهِ إِنْ سَجَدَ. وَالْمَسْبُوقُ يَسْجُدُ مَعَ إِمَامِهِ ثُمَّ يَقْضِي. وَإِنْ لَمْ يَقْعُدْ أَوَّلًا، وَهُوَ إِلَيْهِ أَقْرَبُ قَعَدَ وَتَشَهَّدَ وَلَا سَهْوَ عَلَيْهِ، وَإِلَّا قَامَ وَسَجَدَ لِلسَّهْوِ. وَإِنْ لَمْ يَقْعُدْ أَخِيرًا قَعَدَ مَا لَمْ يَسْجُدْ، وَسَجَدَ لِلسَّهْوِ، وَإِنْ سَجَدَ تَحَوَّلَ فَرْضُهُ نَفْلًا، وَضَمَّ سَادِسَةً إِنْ شَاءَ.

وَإِنْ قَعَدَ الْأَخِيرَةَ ثُمَّ قَامَ سَهْوًا عَادَ مَا لَمْ يَسْجُدْ وَسَلَّمَ، وَإِنْ سَجَدَ تَمَّ فَرْضُهُ وَضَمَّ سَادِسَةً وَسَجَدَ لِلسَّهْوِ، وَالرَّكْعَتَانِ نَفْلٌ لَا تَنُوبَانِي عَنْ سُنَّةِ الظُّهْرِ. وَمَنِ اقْتَدَى بِهِ فِيهِمَا صَلَّاهُمَا، وَإِنْ أَفْسَدَ قَضَاهُمَا. وَإِنْ سَجَدَ لِلسَّهْوِ فِي النَّفْلِ لَا يَبْنِي وَإِنْ بَنَى صَحَّ، فَإِنْ سَلَّمَ مَنْ عَلَيْهِ السَّهْوُ، فَهُوَ فِي الصَّلَاةِ، إِنْ سَجَدَ وَإِلَّا لَا.

 

Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса, ёхуд такрор қилса, ёки вожибни ўзгартирса, ёки унутиб тарк қилса, бир саломдан кейин икки сажда, ташаҳҳуд ва салом вожиб бўлади.

Мисоли: қироатдан олдин рукуъ қилиш, учинчи ракъатга туришни ташаҳҳуддан зиёда орқага суриш, махфий нарсани ошкора қилиш, қаъдаи аввални тарк қилишлардир. Буларнинг ҳаммаси тарки вожибга киради.

Муқтадийнинг унутиши сабабли саждаи саҳв вожиб бўлмайди, балки имомнинг унутиши ва сажда қилиши ила бўлади.

Кейин келиб қўшилган (одам) имоми билан саждаи саҳв қилади ва кейин ўзи қолганини қазо қилади.

Агар имом аввалги қаъдага ўтирмай туриб кетса, ўтиришга яқин ҳолдан қайтиб ўтиради, ташаҳҳудни ўқийди ва унутган бўлмайди.

Ўтиришга яқин бўлмаган ҳолда бўлса, туради ва саждаи саҳв қилади.

Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади.

Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва агар истаса, олтинчи ракъатни қўшади.

Агар намозхон қаъдаи охирга ўтиргнидан кейин унутиб туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб, салом беради.

Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади. Икки ракъат нафл бўлади. Улар пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди. Ким унга ўша икки ракъатда иқтидо қилса, иккисини ўқийди. Муқтадий иккисини бузса, қазо қилади.

Агар саждаи саҳвни қилган бўлса, улардан кейин қўшимча ўқимайди. Мабодо қўшиб қўйса, намози бўлаверади.

Бировга саждаи саҳв лозим бўла туриб, салом бериб юборса, сажда қилса, намозда турган бўлади. Сажда қилмаса, намозда бўлмайди.

«Саҳв» сўзи луғатда «унутиш» маъносини англатади.

Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш ила тўғрилаб олиш имкони бор. Бу ҳам Ислом дини енгиллик дини эканлиги, Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибон эканлигининг ёрқин далилидир.

Намозда хато қилган одам уни яна қайтариб ўқимасдан ёки бошқа бирор жавобгарликка қолмасдан, икки марта ортиқча сажда қилиб қўйиш билан ҳамма иш тўғри бўлиб кетаверади.

Энди «Мухтасари Виқоя»да саждаи саҳв ҳақида келтирилган матнни шарҳлашга ўтайлик.

Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса, ёхуд такрор қилса, ёки вожибни ўзгартирса, ёки унутиб тарк қилса, бир саломдан кейин икки сажда, ташаҳҳуд ва салом вожиб бўлади.

Саждаи саҳвнинг вожиблигига далил:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا قَامَ يُصَلِّي جَاءَهُ الشَّيْطَانُ فَلَبَسَ عَلَيْهِ، حَتَّى لَا يَدْرِيَ كَمْ صَلَّى، فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ أَحَدُكُمْ فَلْيَسْجُدْ سَجْدَتَيْنِ وَهُوَ جَالِسٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз туриб, намоз ўқий бошласа, албатта, шайтон келиб, уни адаштира бошлайди, ҳаттоки у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингиз қачон шундай ҳолни топса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Албатта, бунда ақл юритгувчилар учун оятбелги бордир,, деган Наҳл, 67.Шарҳ давоми...

5586 05:00 / 03.03.2017
. .Унинг суннатлари эса икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг икки оёғини қолдириб таҳорат қилмоғи. Кейин баданига уч марта давоми...

3626 13:02 / 20.08.2020
Қуръони Каримдаги биздан олдин бўлган нарсаларнинг ахборида иймонИслом йўли осон эмаслиги, у йўлга поёндоз тўшалиб, гуллар сочилиб қўйилмаганлиги, балки бу йўл давоми...

3750 05:00 / 17.01.2017
Мужтаҳид ижтиҳоднинг аслини, шартларини, қоидаларини, берадиган нарсаларини Усулул фиқҳ илмида яхшилаб ўрганиши керак ва қуйидигиларга алоҳида эътибор бериши давоми...

4738 16:42 / 14.12.2017