Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 2 жумадул аввал | 2024 йил 03 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (62-дарс). Исломий тадқиқотлар Академиясининг ташкил топиши

13:30 / 05.12.2019 3528 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тадқиқот маркази милодий 1961 санадаги Азҳари Шариф дорилфунунини ривожлантириш хусусидаги 103-рақамли қонунда баён қилинган, катта уламолар ўрнини босиш мақсадида ташкил этилди. Ўша қонун бандида келтирилишича, ушбу академия исломий тадқиқотлар учун олий ҳайъат бўлиб, унга Азҳар шайхи раислик қилади. Академиянинг вазифаси: тадқиқотга тегишли бўлган нарсаларни кўриб чиқиш ёки исломий маданиятнинг янгича шаклини амалга ошириш ва ушбу маданиятнинг ортиқча ва камчиликларини ажратиш, маданиятнинг жавҳари бўлмиш аслини аниқлаш, исломий даъват тарқалишини амалга ошириш, Азҳарнинг миссияларини Мисрдан тортиб бутун Ислом оламида тартибга солиш.

Унинг рисоласи аср руҳида яшаётганлар билан мусулмон уламолари орасидаги фикрни боғлашни мақсад қилади. У ташкил этган конференцияларда ушбу асримизда мусулмонлар ҳаётида учраб турадиган ҳар турли масалаларда қарорлар чиқарилиб, бу қарорларни исломий ҳукумат ва халқлар ўзларига ечим сифатида қабул этишган.

Академия мусулмон уламолари орасида академик фикр маркази ва исломий ақийда майдонидаги масалаларни бирлаштирувчи марказ ҳамдир. Шунда Ислом руҳига зарар берувчи якка шахслар ижтиҳоди юзага чиқмайди. Яна ҳам аниқроғи, ушбу академия замонавий исломий фикрлар учун тартибга солиб турувчи мослама вазифасини ўтайди. Исломий ақийдага тааллуқли бўлган барча фикрларни қолипга солиб, ундан шубҳа аралашмаган исломий фикрларни манба қилиб чиқаради. Шу билан у динни, ижтиҳод масаласини ва мусулмонлар сулукини ҳимоя қилади.

Академия Миср ва Ислом оламидаги 45та мутахассис олимни ўз ичига олади. Уларнинг барчаларига янги пайдо бўлган ишларда ва янги нарсаларда ижмоъ билан фатво чиқаришдаги тадқиқот ва тафтиш ишлари масъулияти топширилган.

Фатво қўмитаси.

Академия фатво қўмиталарига бошчилик қилади. Унинг қароргоҳи – Азҳар аш-Шариф. Фатво қўмиталари Мисрнинг вилоятларида ёйилган. Мана шу қўмиталар Академиянинг қарор ва фатволарини татбиқ қилувчи томондир. Шунингдек, мазкур қўмита Исломга кирганини эълон қилганлар билан ҳам шуғулланади. Фатво қўмитаси барча мазҳабда мутахассис бўлган забардаст уламолардан ташкил топган. Ҳаётнинг барча жабҳаларидаги масалаларни сўровчиларга эшикларини бепул очиб қўйган. Унинг Мисрда муҳим сиёсий, ижтимоий ўрни бор. Қўмита ишлаб чиқарган ҳар қандай масаладаги фиқҳий баёнот ҳамиша Исломга мос ва омма фикрига аҳамиятли бўлиб келган.

Тафтиш ҳайъати

Шунингдек, тадқиқот маркази таълиф ва таржима ишларига ҳам масъулдир. Идоранинг муҳим иши ҳам шу. Бу тафтиш ҳайъати Мисрда чоп этиладиган ёки ташқаридан киритиладиган барча Қуръон китобларини ўрганиб чиқади. Ушбу тафтиш ҳайъати бозордаги Қуръон ва суннат китобларини суриштириш ҳуқуқига эга. Мисрда мана шу ҳайъат рухсат бермагунича, бирорта ҳам Қуръон чоп этилмайди.

Шу сингари, ушбу ҳайъат исломий моддаси мавжуд кассета ва рисолачаларни ёки шубҳасиз нарсаларга ҳужум қилувчи китобларни ҳам текширади.

Идора кассета, диск ва электрон жиҳозларни текширишда замонавий воситалардан фойдаланади.

Ваъз ва иршод қисми

Бундан ташқари, тадқиқот маркази Мисрдаги энг катта даъват секторини ҳам бошқаради. Мазкур ваъз сектори 5000 даъватчини ўз ичига олади. Улар Мисрнинг ҳудудида ёйилган бўлиб, Азҳар рисоласини одамлар тўпланадиган масжид, клуб, ижтимоий муассаса ва бошқа ҳар турли жамоат жойларида тарқатади.

Академиянинг фаолиятларидан яна бири ҳар ойда китоб бўлиб чиқадиган исломий тадқиқотларга маблағ ажратиш ва уни ҳар бир шахс сотиб олишга қодир бўладиган нархда сотувга чиқаришдир. Бунга қўшимча равишда, исломий фиқҳ ва фикрий тадқиқотларни ўз ичига олган Азҳар мажалласини чоп этади.

Қонунда кўрсатилганидек, академиянинг раиси Азҳар шайхидир. Ва яна бош котибни, вазирни аввалги вакил даражасига тайин қилиш ҳам қонунда кўрсатилган.

Бу мансабда 1961 йилдан ҳозиргача қуйидаги олимлар ўтиришган.

Доктор Маҳмуд Ҳасабуллоҳ;

Доктор Абдулҳалим Маҳмуд;

Доктор Муҳаммад Абдурраҳмон Байсор;

Доктор Муҳаммад Ҳусайн Заҳабий;

Шайх Халаф Саййид;

Доктор Абдулжалил Шалабий;

Доктор Ҳусайний Абдулмажид Ҳошим;

Доктор Абдурраҳмон Барака;

Шайх Саййид Сауд;

Шайх Самий Муҳаммад Мутавалли Шаъровий;

Шайх Саййид Вафо Абу Ажур.

Ҳозирда бу мансабда шайх Иброҳим Файюмийдирлар.

Академия ташкил топганидан бери 15 та конференция ўтказди. Унда мусулмонлар учун муҳим бўлган муаммоларни ҳур ва бетараф ҳолда ечиб беради. Бир қанча ишлаб чиқарган тавсияларига ҳукумат ҳам амал қилди. Миср ҳукумати билан биргаликда янги қонунларни ўрганиб, Ислом шариатига мувофиқ бўлганини амалга оширади.

Ундай қонунларнинг энг муҳими гражданлик ҳолати ҳақидаги қонун, иқтисодий қонунлар ва банк муомалаларидир. Бундан ташқари, иқтисодий муомалалар, жиҳод, урфдаги эр-хотинлик, Қуддус, Фаластин, Ироқ ва бундан бошқа янги муаммоларда фатво ва баёнотлар берди.

1690 йилдан бери Азҳарнинг шайхлик мансабини 42 та шайх эгаллади. Ўша шайхларнинг биринчиси шайх Муҳаммад Абдуллоҳ Хирошийдирлар.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни беш ракъат ўқидилар. Бас, у зотга .Намозда зиёда давоми...

2261 19:00 / 16.06.2023
. . .Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади.Расулуллоҳ давоми...

3066 19:00 / 20.05.2022
Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироғидир. Сўнгра қорироғи, кейин парҳезкорроғи, сўнг ёши каттароғи. Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино давоми...

3046 19:00 / 21.07.2022
Биз яшаб турган замонда исломий илмларга оид китобларнинг янгича тарзда ёзиш йўлга қўйилди ва қўйилмоқда. Тафсир, Улумул Қуръон, Улумул Ҳадис, Ақоид, ва бошқа давоми...

4192 05:00 / 18.01.2017