Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (82-дарс). Ҳанафий фақиҳлар табақалари

15:30 / 23.04.2020 4449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, «фақиҳ» номини олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва уларнинг даражалари ўша табақаларда билинади. Шунинг учун фиқҳ илми толиблари бу табақаларни билиб олишлари лозим.

Биринчи табақа.

Бу табақага шариат миқёсида ижтиҳод қилган улкан имомлар, мазҳаббоши фақиҳлар ва уларнинг даражасидаги зотлар кирадилар. Тўрт мазҳаб бошлиғи бўлган имомларимиз мана шу биринчи табақага кирадилар. Улар фиқҳнинг асл қоидаларини ишлаб чиқадилар, шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқарадилар. Улар ҳеч кимга тақлид қилмайдилар. Бу табақа ижтиҳоднинг энг олий табақасидир.

Иккинчи табақа.

Мазҳаб мужтаҳидлари табақаси. Бу табақа фақиҳлари биринчи табақа соҳибларининг шогирдларидан чиққан. Мисол учун, Абу Ҳанифанинг шогирдлари Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний иккинчи табақага кирадилар. Бу табақадаги фақиҳлар шаръий далиллардан ўз устозлари ишлаб чиққан қоидалар асосида шаръий ҳукмларни чиқарадилар. Улар асосий қоидаларга тегмаган ҳолда баъзи фаръий ҳукмларда устозларига хилоф қилишлари мумкин. Агар асл қоидаларда хилоф қилса, мазҳабдан чиққан бўлади.

Учинчи табақа.

Мазҳаббоши имомдан ривоят қилинмаган масалаларда ижтиҳод қиладиган фақиҳлар табақаси. Бу табақадаги мужтаҳидларга ҳанафий мазҳабида Хассоф, Таҳовий, Шамсул Аимма ал-Ҳалвоний, Шамсул Аимма ас-Сарахсий, Фахрул Ислом ал-Баздавий, Фахриддин Қозихон ва бошқалар кирадилар. Ушбу табақадаги фақиҳлар шайхларга асл­ларда ҳам, фаръларда ҳам хилоф қила олмайдилар. Улар ўз шайхлари ишлаб чиққан қоидалар асосида мазкур шайх­лардан бирорта ривоят қолмаган масалаларда ҳукмлар чиқарадилар. Бу табақа ижтиҳод табақаларининг энг пас­ти ҳисобланади.

Тўртинчи табақа.

Бу табақадаги фақиҳлар ижтиҳод даражасига етмаган бўладилар. Уларга фақиҳларимиздан Розий мисол бўла олади. Улар «асҳоби таржиҳ» деб аталадилар. Бу табақа вакиллари ўзлари ижтиҳод қила олмасалар ҳам, усулни яхши ўзлаштирганлари ва ҳукмни қаердан олишни билганлари учун икки томонга буриб юбориш мумкин бўлган гапларнинг қай бири тўғри эканини аниқлайдилар ва шунга ўхшаш кичикроқ ишларни қиладилар.

Бешинчи табақа.

Тақлидчи фақиҳлардан таржиҳ соҳиблари табақаси. «Таржиҳ» дегани бир нарсанинг бошқасидан устунлигини аниқлаш деганидир. Бу табақадаги уламолар бир ҳукмнинг иккинчисидан устун эканини аниқлашади. Уларга ҳанафий уламолардан Абул Ҳасан ал Кархий, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқалар кирадилар.

Олтинчи табақа.

Кучли ва ўта кучли, мазҳабда бор ва заиф, зоҳир ривоят ва нодир ривоят орасидаги фарқни биладиган уламолар табақаси. «Канз», «Мухтор», «Мажмаъ» ва «Виқоя» каби китобларнинг муаллифлари худди мана шу табақадаги фақиҳлар ҳисобланадилар. Улар ҳам ўз китобларида номақбул гаплар ва заиф ривоятларни нақл қилмайдилар.

Еттинчи табақа.

Семиздан ориқни, ҳўлдан қуруқни, ўнгдан чапни ажрата олмайдиган тақлидчилар табақаси. Буларга мутлақо яқинлашмаслик зарур.

Китоблардан фойдаланишда уларнинг муаллифларига эътибор бериш, кўпчилик уламоларнинг таҳсинига сазовор бўлган китобни ихтиёр қилиш зарур.

Агар бир масалада Абу Ҳанифа бир тараф, Абу Юсуф ва Муҳаммад бир тараф бўлиб қолса, хоҳлаган тарафни олаверса бўлади.

Агар Абу Ҳанифа икковларидан бири билан бўлиб, бирлари ёлғиз қолса, Абу Ҳанифа бор тараф қабул қилинади.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинада пешинни тўрт ракъат ва асрни Зул Ҳулайфада икки давоми...

3077 19:00 / 07.09.2023
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . давоми...

1008 19:00 / 24 июль
Рўзадор учун сақич чайнаши рўзасини очмайди. Чунки, у ичга кетмайди. Агар ажрагувчи бўлса, рўзани бузади, албатта. Зотан, баъзи қисмлари ичга кетади. Агар қора сақич давоми...

5352 05:00 / 15.02.2017
Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Бу намоз худди жума ва икки ийд намозлари каби бўлади. . давоми...

3606 19:00 / 28.04.2023