Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар | Фиқҳ дарслари (251-дарс)

19:00 / 13.10.2023 3011 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

شُرِطَ لِوُجُوبِ الْجُمُعَةِ الْإِقَامَةُ بِمِصْرٍ، وَالصِّحَّةُ، وَالْحُرِّيَّةُ، وَالذُّكُورَةُ، وَالْبُلُوغُ، وَسَلَامَةُ الْعَيْنِ، وَالرِّجْلِ. وَتَقَعُ فَرْضًا إِنْ صَلَّاهَا فَاقِدُهَا.

وَشُرِطَ لِأَدَائِهَا الْمِصْرُ أَوْ فِنَاؤُهُ. وَمَا لَا يَسَعُ أَكْبَرُ مَسَاجِدِهِ أَهْلَهُ، مِصْرٌ. وَمَا اتَّصَلَ بِهِ مُعَدًّا لِمَصَالِحِهِ فِنَاؤُهُ. وَالسُّلْطَانُ أَوْ نَائِبُهُ، وَوَقْتُ الظُّهْرِ وَالْخُطْبَةُ نَحْوَ تَسْبِيحَةٍ فِي الْوَقْتِ.

وَالْجَمَاعَةُ أَيْ ثَلَاثَةُ رِجَالٍ سِوَى الْإِمَامِ، وَإِنْ نَفَرُوا بَعْدَ سُجُودِهِ أَتَمَّهَا، وَقَبْلَهُ بَدَأَ بِالظُّهْرِ، وَالْإِذْنُ الْعَامُّ. وَكُرِهَ فِي الْمِصْرِ ظُهْرُ الْمَعْذُورِ وَغَيْرِهِ بِجَمَاعَةٍ، وَظُهْرُ غَيْرِ الْمَعْذُورِ قَبْلَ الْجُمُعَةِ. وَسَعْيُهُ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَالْإِمَامُ فِيهَا يَبْطِلُهَا. وَمُدْرِكُهَا فِي التَّشَهُّدِ، أَوْ فِي سُجُودِ السَّهْوِ يُتِمُّهَا.

وَإِذَا أَذَّنَ الْأَوَّلَ تَرَكُوا الْبَيْعَ وَسَعَوا، وَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَرُمَتِ الصَّلَاةُ وَالْكَلَامُ، حَتَّى يُتِمَّ خُطْبَتَهُ. وَإِذَا جَلَسَ الْإِمَامُ عَلَى الْمِنْبَرِ أَذَّنَ ثَانِيًا بَيْنَ يَدَيْهِ. وَاسْتَقْبَلُوهُ مُسْتَمِعِينَ.

وَيَخْطُبُ خُطْبَتَينِ بَيْنَهُمَا قَعْدَةٌ قَائِمًا طَاهِرًا. فَإِذَا تَمَّتَا أُقِيمَ، وَصَلَّى الْإِمَامُ بِالنَّاسِ رَكْعَتَيْنِ.

Жуманинг фарз бўлиши учун мисрда яшаш, соғлик, ҳурлик, эркаклик, балоғатга етганлик, кўз ва оёқнинг саломат бўлиши шарт қилинди. Бу шартларни ўзида мужассам қилмаган одам жума намозини ўқиса, фарзни адо этган бўлади.

Жумани адо қилиш учун эса миср ёки унинг чети бўлиши, – «миср» энг катта масжидига ўзининг аҳолиси сиғмайдиган жойдир. «Мисрнинг чети» унга (мисрга) боғланган ва унинг фойдаси учун хизматга тайёрланган жойдир – султон ёки унинг ноиби, пешиннинг вақти, вақтида бир тасбеҳча бўлса ҳам хутба, жамоа, яъни имомдан бошқа уч киши бўлиши ва изни ом шарт қилинди.

Агар имомнинг саждасидан кейин жамоа кетиб қолса, унинг ўзи намозни тугатади. Агар саждасидан олдин кетиб қолсалар, имом пешин ўқишни бошлайди.

Узрли шахснинг ва бошқаларнинг мисрда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир.

Шунингдек, узрли бўлмаганларнинг жумадан олдинги пешинлари ҳам макруҳдир.

Агар пешинни ўқиган одам жумага ҳаракат қилганда имом жумада турган бўлса, пешини ботил бўлади.

Жумани ташаҳҳудда ёки саҳв саждасида топган одам охиригача ўқиб олади.

Қачон (муаззин) биринчи азонни айтса, кишилар савдони тарк қиладилар. Қачон имом минбарга чиқса, то у хутбасини тугатгунича намоз ва калом ҳаром бўлади.

Қачон имом манбарга ўтирса, унинг олдида иккинчи азон айтилади. Одамлар унга юзланиб, қулоқ осадилар.

Имом таҳоратли ва тик турган ҳолида иккита хутба қилади. Иккисининг орасида бир ўтириш бордир. Қачон иккиси тамом бўлса, иқома айтилади ва имом одамлар билан икки ракъат намоз ўқийди.

«Жума» сўзи арабча сўз бўлиб, «жамлаш» маъносини англатади, чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Аллоҳ таоло мусулмонлар учун ҳафталик байрамга айнан шу кунни ихтиёр қилганига бир неча сабаблар бор экан.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккаи Мукаррамада жойлашган, дунёдаги энг мўътабар мусулмон ташкилоти бўлмиш Робитаи Олами Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи Академияси қарорини эътиборингизга давоми...

6408 05:00 / 17.01.2017
. . Намозни қуйидаги нарсалар бузадиМутлақ калом, қасддан берилган салом ва унга алик олиш, инграш ва шунга ўхшаш овозли нарсалар, давоми...

3988 00:00 / 26.11.2022
Академиянинг мақсадлариИслом ҳақида таҳлил ва тадқиқотлар ўтказиш, фатво чиқариш, шаръий баҳсларга жавоб бериш ҳамда имомлар курсларини ташкил қилиш.Академия давоми...

4620 15:50 / 14.11.2019
Муҳтарам доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу .Мазҳабсизлик ndash Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, давоми...

6213 05:00 / 07.03.2017