Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 2 жумадул аввал | 2024 йил 03 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (211-дарс) Намозда макруҳ нарсалар (иккинчи мақола)

19:00 / 29.12.2022 2096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ  قَالَ: نَهَي النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ يُصَلِّيَ الرَّجُلُ مُخْتَصِرًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлни белга тираб намоз ўқишдан қайтардилар». 
Бешовлари ривоят қилишган.

Қўлни белга тираб туриш мутакаббирлик аломатидир. Намоз эса банда ўзини энг хор тутиши лозим бўлган мақомдир. Ўз Робби ҳузурида гуноҳлари кечирилиши ва сўровлари берилишини хоҳлаган банда қўлини белига қўйиб керилишнинг ўрнига, тавозеъ ила, ўзини хокисор олиб туриши лозим.

3. Сажда қилиш учун тошларни бир мартадан ортиқ текислаш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида масжидлар ердан иборат эди. Шунинг учун сажда қилган одамнинг пешонаси майда тошларга тегиши оддий ҳол эди. Ушбу жумлада ўша даврдаги ҳолат назарда тутилган.


عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَلَا يَمْسَحِ الْحَصَى، فَإِنَّ الرَّحْمَةَ تُوَاجِهُهُ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қачон бирортангиз намозда турса, тошларни тўғриламасин, чунки раҳмат унга юзма-юз турган бўлади», дедилар». 


«Сунан» эгалари ривоят қилишган.


4. Пешонасига теккан тупроқни артиш. 

Албатта, намоз ичида артиш макруҳ. Аммо намозни ўқиб бўлгандан кейин, риёкорликдан четланиш учун пешонага теккан тупроқни дарҳол артиб ташлаш лозим бўлади.

5. Салласининг пешига сажда қилиш. 

Шунингдек, намозхон ўзининг устидаги кийимнинг бирор қисмига сажда қилиши ҳам макруҳдир. 

6. Билакларни ерга тираш.


عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَنْهَى عَنْ عُقْبَةِ الشَّيْطَانِ، وَيَنْهَى أَنْ يَفْتَرِشَ الرَّجُلُ ذِرَاعَيْهِ افْتِرَاشَ السَّبُعِ، وَكَانَ يَخْتِمُ الصَّلَاةَ بِالتَّسْلِيمِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ. 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шайтоннинг ақибидан ва йиртқичнинг ястанишидан наҳйи қилар эдилар. Намозни салом бериш билан тамомлар эдилар». 

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.


«Шайтоннинг ақиби»,
яъни «ит ўтириш»дан қайтарар эдилар.
«Йиртқичнинг ястанишидан наҳйи қилар эдилар». 

Бу саждада бўлиб, ҳам кафтини, ҳам чиғаноғини ерга қўйиб, билагига суяниб туришдир. Буни олдин ўрганганмиз.

7. Сочни турмаклаш.


مَرَّ أَبُو رَافِعٍ مَوْلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم عَلَى الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ وَهُوَ يُصَلِّي، وَقَدْ غَرَزَ ضَفْرَهُ فِي قَفَاهُ، فَحَلَّهَا أَبُو رَافِعٍ، فَالْتَفَتَ الْحَسَنُ إِلَيْهِ مُغْضَبًا، فَقَالَ: أَقْبِلْ عَلَى صَلَاتِكَ وَلَا تَغْضَبْ، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  يَقُولُ: «ذَلِكَ كِفْلُ الشَّيْطَانِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ намоз ўқиётган Ҳасан ибн Али алайҳимассаломнинг ёнидан ўтди. У (Ҳасан) соч ўримини орқасига турмаклаб олган эди. Абу Рофеъ ечиб юборган эди, Ҳасан унга ғазаб билан қаради. У бўлса: 
«Намозингни ўқи. Fазаб қилма. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу шайтоннинг тўқимидир», деганларини эшитганман», деди». 

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Инсон намоз ўқиганида, сажда қилганида унинг барча аъзолари, бутун вужуди, ҳатто кийимлари ҳам иштирок этиши керак. Агар эркак киши сочини қайтариб турмаклаб олса, ўша ҳолатга футур етади. Шунинг учун бу иш макруҳ ҳисобланади.

8. Кийимни осилтириш ва шимариш.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ السَّدْلِ فِي الصَّلَاةِ، وَأَنْ يُغَطِّيَ الرَّجُلُ فَاهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кийимни осилтиришдан ва кишини оғзини тўсишдан наҳйи қилдилар»


Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Ушбу ҳолатлар кўпроқ Арабистон шароити ва у ердаги халқларнинг одатларидан келиб чиққан. Маълумки, уларда эркаклар ҳам узун кийим киядилар. Авваллари нафақат узун кийим кийишарди, балки кийимни узун қилиш ила фахрланишар эди.

Шунингдек, арабларда салласининг бир тарафи ила оғзини беркитиб юриш одати ҳам бор эди.

Ислом дини кибру ҳавога боғлиқ ҳамма нарсаларни ман қилганидек, кийимни фахр, кибру ҳаво билан судраб юришни ҳам ман қилди. Намоздан ташқарида ман этилган нарса намозда ман этилиши турган гап. 

Шунингдек, намозда оғизни бирор мато билан тўсиб олиш ҳам макруҳдир.

(Давоми бор)

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Зоҳирурривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи давоми...

4173 19:30 / 19.12.2019
биринчи мақола . .Уни вожиб қилувчиси ажралиб чиқаётганда отилиб, шаҳват билан келадиган манийни тушириш, закарнинг боши олд ёки орқа фарж ичига давоми...

5364 13:00 / 27.08.2020
Кофирлик ҳақида фатво бериш Динда ғулувга кетиш оқибатида асримизнинг долзарб масаласига айланган муаммолардан бири мусулмонларни .кофир, деб фатво давоми...

3308 05:00 / 06.03.2017
.Қуёш чиқаётганда, қиёмда турганда ва ботаётганда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш ва жаноза намози ўқиш жоиз эмас. Бу ҳукмнинг далили қуйидагича давоми...

3303 16:30 / 17.06.2021