Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Таъзия ва унга боғлиқ нарсалар | Фиқҳ дарслари (278-дарс)

19:00 / 19.04.2024 3584 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таъзия билдириш маййит аҳлига тасалли бериш, уларни сабрга чақириш, қазои қадарга рози бўлишга тарғиб қилиш ва ажр олишга ундаш ила бўлади.

Таъзия уч кунгача бўлади, чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом мотамнинг уч кун бўлишини таъкидлаганлар. Сафарда бўлган одам уч кундан кейин таъзия билдирса ҳам бўлади.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, таъзия учун масжиддан бошқа жойда уч кун ўтирса бўлади. Биринчи куни афзал. Таъзия асосан мусибат етган уйда бўлади.

Маййитга йиғлаш ва шунга ўхшаш ишлар

Маййитга овоз чиқармасдан, нолойиқ гапларни айтмасдан йиғлаш мумкин. Овоз чиқариб йиғлаш, дод-вой қилиш, ўзини уриш, кийимини йиртиш каби ишлар мумкин эмас.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, маййитга шеър ва бошқа услуб билан марсия айтиш мумкин, аммо мақтовни ҳаддан ошириб юбормаслик шарт.

Мусибатзадалар сабр қилишлари, қазои қадарга рози бўлишлари ва ўтганларига дуода бўлишлари лозим.

Маййитнинг аҳлига таом қилиб бериш

Мусибатзадаларга уларнинг яқинлари ва қўшнилари таом тақдим қилишлари мустаҳабдир. Аҳли маййит дафндан кейинги биринчи уч кунда бошқаларга таом қилиб бериши макруҳдир. Меросхўрларнинг ичида балоғатга етмаган болалар бўлса, бошқаларга таом қилиб бериш ҳаромдир.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . . . . . . Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши давоми...

3229 19:00 / 23.11.2023
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Аллоҳ таолонинг .Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енглар, ва .Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни давоми...

3907 05:00 / 18.01.2017
Инсоннинг аврат жойлари яъни, ёпилиши лозим бўлган уят жойлари ва уни қаерда очиш мумкину қаерда очиш мумкин эмаслигини билиб олсак. Зеро, жумла уламолар давоми...

27793 05:00 / 18.01.2017
Имом жума ва икки ийдда, шунингдек, бомдодда, шом ва хуфтоннинг аввалги икки ракъатида намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам овоз чиқариб қироат қилади. давоми...

5232 19:05 / 02.06.2022