Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (232-дарс) Кимга намоз фарз бўлса уни вақтида адо этиши лозим

19:00 / 25.05.2023 3454 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

فُرِضَ التَّرْتِيبُ بَيْنَ الْفُرُوضِ الْخَمْسَةِ وَالْوِتْرِ فَائِتًا، كُلُّهَا أَوْ بَعْضُهَا، إِلَّا إِذَا ضَاقَ الْوَقْتُ، أَوْ نَسِيَ، أَوْ فَاتَتْ سِتٌّ.

Беш фарз ва витр орасида уларнинг ҳаммаси ёки баъзиси ўтиб кетганда тартибга риоя қилиш фарздир. Илло, вақт тор бўлиб қолса ёки унутса, ёхуд олтитадан зиёда бўлса, бундан мустасно.

Амр ила фарз ва вожиб бўлган нарсанинг айни ўзини вақтида бажариш «адо» дейилади.

Фарз ва вожиб нарсани вақтидан кейин бажариш «қазо» дейилади.

Дин ва ақлнинг тақозосига биноан, мусулмон банда намозни ўз вақтида адо этиши лозимдир. Намозни узрсиз вақтида адо этмаслик катта гуноҳдир. Бу гуноҳни қазони ўқиш билан ювиб бўлмайди, балки тавба ҳам қилиш керак.

Ким намозни шаръий узр ила кечга қолдирса, гуноҳ эмас. Бундай шаръий узрнинг бири душман хавфи бўлса, бошқаси доянинг туғилаётган боланинг ҳалок бўлишидан қўрқишидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хандақ уруши куни намозни орқага сурганлар.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: إِنَّ الْمُشْرِكِينَ شَغَلُوا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ أَرْبَعِ صَلَوَاتٍ يَوْمَ الْخَنْدَقِ، حَتَّى ذَهَبَ مِنْ اللَّيْلِ مَا شَاءَ اللهُ، فَأَمَرَ بِلَالًا فَأَذَّنَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الظُّهْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعَصْرَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْمَغْرِبَ، ثُمَّ أَقَامَ فَصَلَّى الْعِشَاءَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالنَّسَائِيُّ.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Хандақ куни мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тўрт намоздан машғул қилишди. Ҳаттоки кечанинг Аллоҳ хоҳлаганичаси ўтди. Бас, у зот Билолга амр қилдилар. У азон айтди. Кейин иқома айтди, шунда пешинни ўқидилар. Кейин яна иқома айтди, асрни ўқидилар. Кейин яна иқома айтди, шомни ўқидилар. Кейин яна иқома айтди, хуфтонни ўқидилар».

Имом Термизий, Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.

Ухлаб қолиб ёки унутиб намозни ўтказиб юборган одам гуноҳкор бўлмайди.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: ذَكَرُوا لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَوْمَهُمْ عَنِ الصَّلَاةِ، فَقَالَ: «إِنَّهُ لَيْسَ فِي النَّوْمِ تَفْرِيطٌ، إِنَّمَا التَّفْرِيطُ فِي الْيَقَظَةِ، فَإِذَا نَسِيَ أَحَدُكُمْ صَلَاةً أَوْ نَامَ عَنْهَا فَلْيُصَلِّهَا إِذَا ذَكَرَهَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ухлаб қолишларини зикр қилишди. Шунда у зот:

«Ухлаб қолиш камчилик эмас. Камчилик уйғоқликда бўлади. Агар бирортангиз намоздан ухлаб ёки ғофил қолса, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин», дедилар».

Имом Насоий ва Термизий ривоят қилишган.

Банда ўз зиммасидаги амални адо ёки қазо қилмагунича мазкур амал унинг зиммасидан тушмай, қарз бўлиб тураверади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أُمِّي مَاتَتْ وَعَلَيْهَا صَوْمُ شَهْرٍ، أَفَأَقْضِيهِ عَنْهَا؟ قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: فَدَيْنُ اللهِ أَحَقُّ أَنْ يُقْضَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурлaригa кeлиб:

«Эй Аллоҳнинг Рaсули, oнaм вaфoт этди, унинг зиммaсидa бир oй рўзa бoр эди, унинг номидан қaзoсини тутайинми?» дeди. У зoт: «Ҳa. Aллoҳнинг қaрзи тўлaнишгa ҳaқлирoқдир», дедилар».

Имом Бухорий ривоят қилган.

Кимга намоз фарз бўлса-ю уни вақтида адо этмаса, қазосини ўқиши лозим бўлади. У намозни қасддан тарк қилиш ила гуноҳкор бўлади, аммо қазосини ўқиш лозимдир.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарз қилинган вақтда намоз ўқиётган муқим одамга мусофир иқтидо қилса, у ҳам имомга ўхшаб тўлиқ намоз ўқийверади. Мазкур мусофирнинг фарзи ҳам имомга эргашгани давоми...

3115 19:00 / 21.09.2023
. ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким кечанинг охирида тура олмасликдан қўрқса, унинг давоми...

4431 18:00 / 10.06.2021
.Фиқҳ, сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади.Шариат истилоҳида эса шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга давоми...

2355 19:05 / 26.12.2019
. У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, удинни барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Аллоҳ гувоҳликка кифоя қилувчидир. Муҳаммад давоми...

19686 05:00 / 19.01.2017