1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Абдураҳмон ибн Ҳурмуз – муқриъ ва муҳаддис

14:32 / 25.05.2023 1518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўлиқ исми ва таваллуди: Абу Довуд Абдураҳмон ибн Ҳурмуз ал-Маданий Аърож. У Муҳаммад ибн Робиъа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб Ҳошимий Маданийнинг мавлоси бўлган.

У ҳижрий 37-йили Мадинаи Мунавварада туғилган. Тобеъинларнинг иккинчи табақасидан бўлган.

Беморлиги: Абдураҳмон ибн Ҳурмузнинг оёғи оқсоқ бўлган. Шунинг учун, “Аърож[1]” лақабини олган ва шу ном билан машҳур бўлган.

Илм йўли: Абдураҳмон ибн Ҳурмуз Мадинаи Мунавварда туғилгани унинг бир неча муҳожир ва ансорий саҳобалардан илмларидан баҳраманд бўлишига сабаб бўлди. У дастлаб Қуръони Каримни ёд олди. Илм талабида тиришиб, муқриъ[2], ҳофиз даражасига етди. Қироат илмини Абу Ҳурайра ва ибн Аббосдан олган. Унинг қироати мукаммал бўлгани учун ўзи мусҳаф ёзар ва бошқалар ҳам унинг олдида мусҳафларини текширтириб олар эдилар. Шу туфайли у ўзида муқриъ ва муҳаддис номларини жамлаган.

У Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Буҳайна, Абу Саид Худрий ва яна бошқа саҳобалардан ҳадис ўрганиб, ривоят қилган. Ундан эса ибн Шиҳоб Зуҳрий, Абу Зинод, Солиҳ ибн Кайсон, Яҳѐ ибн Саид, Ибн Лаҳиъа, Усайд ибн Рофеъ ибн Ходийж, Соиб ибн Язид, Сулаймон ибн Ясор ва бошқа муҳаддислар ривоят қилганлар. Тўрт мазҳаб бошларидан бири имом Молик Абдурраҳмон ибн Ҳурмуздан сабоқ олган.

Қуръон ва ҳадисдан бошқа тафсир наҳв ва насаб илмларини ҳам яхши билган. Қурайш қавмининг насабларини энг яхши билувчи киши ҳисобланган. Араб тили илмларини Абул Асвад Дуалийдан олган.

Абдурраҳмон ибн Ҳурмуз ҳаётини Мадинада ўтказган, фақат бир маротаба ҳижрий 101-105-йиллар орасида Язид ибн Абдулмаликнинг ҳузурига Шомга сафар қилган.

Умрининг сўнгида Искандария чегарасига бориб роботда яшаган ва у ерда ҳам дарс бериб Миср диёрида илмнинг кенг тарқалишига сабабчи бўлган.

Вафоти: Абдурраҳмон ибн Ҳурмуз 80 йилдан ортиқ яшаган ва ҳижрий 117-йилда Искандарияда вафот этган. У Искандарияда дафн қилинган ва қабри ёнида унинг номида масжид барпо қилинган.

Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли тайёрлади

[1] Яъни, араб тилида оқсоқ, оёғи йўқ деган маъноларни билдиради.

[2] Муқриъ – Қуръони каримни таълим берувчи устоздир.

 

Эслатма: Сиз ҳам «Ислом.уз-1444» танловида қатнашмоқчимисиз? Унда қуйидаги https://islom.uz/maqola/19769 ҳавола орқали мусобақа шартлари билан танишинг ва танловда иштирок этинг!

Ушбу шеър Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 10 майдаги 03-07/3450-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1453 17:37 / 12.02.2022
Доимо илм йўлида айрим машаққатлар, тўсиқлар ёки чалғитувчи омиллар бўлган. Айниқса, ҳозирда фантехника ривожланган, илм олишга имкониятлар кенг очилган замонда давоми...

2890 10:15 / 23.01.2023
.Кимни жаннат аҳлидан бўлган кишини кўриши хурсанд қилишини истаса, Урва ибн Зубайрга боқсин, Абдулмалик ибн Марвон Тўлиқ исми ва таваллудиАбу Абдуллоҳ Урва ибн давоми...

3025 16:06 / 13.02.2023
Қуйидаги шеърий асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган Шеърий асар Аҳмад Лутфий Қозончининг .Саодат асри қиссалари, номли давоми...

2260 15:00 / 18.05.2023