Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 19 муҳаррам | 2025 йил 14 июль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Рамазон рўзаси | Фиқҳ дарслари (332-дарс)

19:00 / 12 июнь 271 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

هُوَ تَرْكُ الْأَكْلِ وَالشُّرْبِ وَالْوَطْئِ مِنَ الصُّبْحِ إِلَى الْمَغْرِبِ، مَعَ النِّيَّةِ.

وَيَصِحُّ أَدَاءُ رَمَضَانَ وَقَضَاؤُهُ بِنِيَّةٍ قَبْلَ نِصْفِ النَّهَارِ الشَّرْعِيِّ. وَيَصِحُّ أَدَاءُ رَمَضَانَ بِنِيَّةِ نَفْلٍ أَوِ بِنِيَّةٍ مُطْلَقَةٍ وَبِنِيَّةِ وَاجِبٍ آخَرَ، إِلَّا فِي سَفَرٍ أَوْ مَرَضٍ. وَكَذَا النَّفْلُ، وَالنَّذْرُ الْمُعَيَّنُ إِلَّا فِي الْأَخِيرِ.

وَشُرِطَ لِلْقَضَاءِ وَالْكَفَّارَةِ وَالنَّذْرِ الْمُطْلَقِ أَنْ يُبَيِّتَ النِّيَّةَ، وَيُعَيِّنَ. وَالنَّفْلُ يَوْمَ الشَّكِّ أَفْضَلُ لِمَنْ وَافَقَ صَوْمًا يَعْتَادُهُ وَلِلْخَوَاصِّ، وَيُفْطِرُ غَيْرُهُمْ بَعْدَ نِصْفِ النَّهَارِ.

وَكُرِهَ إِنْ نَوَى وَاجِبًا. وَلَا صَوْمَ إِنْ نَوَى: إِنْ كَانَ الْغَدُ مِنْ رَمَضَانَ فَأَنَا صَائِمٌ، وَإِلَّا فَلَا. وَكُرِهَ إِنْ رَدَّدَ بَيْنَ صَوْمِ رَمَضَانَ وَغَيْرِهِ، فَإِنْ كَانَ الْغَدُ مِنْ رَمَضَانَ يَقَعُ عَنْهُ وَإِلَّا فَنَفْلٌ.

وَمَنْ رَأَى هِلَالَ صَوْمٍ أَوْ فِطْرٍ وَحْدَهُ يَصُومُ وَإِنْ رُدَّ قَوْلُهُ. وَإِنْ أَفْطَرَ يَقْضِي وَلَا كَفَّارَةَ عَلَيْهِ. وَقُبِلَ خَبَرُ عَدْلٍ وَلَوْ قِنًّا، أَوِ امْرَأَةً لِلصَّوْمِ مَعَ غَيْمٍ.

وَشُرِطَ مَعَ غَيْمٍ لِلْفِطْرِ نِصَابُ الشَّهَادَةِ، وَلَفْظُهَا، وَالْعَدَالَةُ لَا الدَّعْوَى. وَبِلَا غَيْمٍ جَمْعٌ عَظِيمٌ فِيهِمَا.

وَبَعْدَ صَوْمِ ثَلَاثِينَ بِقَوْلِ عَدْلَيْنِ حَلَّ الْفِطْرُ، وَبِقَوْلِ عَدْلٍ لَا. وَالْأَضْحَى كَالْفِطْرِ.

Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир.

Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шаръий кундузнинг ярмидан олдин ният қилиш ила тўғри бўлади.

Рамазон рўзасини нафл нияти ила ёки мутлақ ният ила, ёхуд бошқа вожиб рўза нияти ила адо қилса ҳам бўлади. Фақатгина сафарда ва беморликда бўлмайди. Шунингдек, нафл ва муайян назр ҳам тўғри бўлади. Фақатгина охирги ҳолатда (нафл ва назрда) бўлмайди.

Қазо, каффорат ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси тайин қилиб, ният қилиш шарт қилинган.

Шак куни нафл рўза тутиш одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар ва хос кишилар учун афзалдир. Улардан бошқалар кундузнинг ярмидан кейин оғизларини очадилар.

Шак куни Рамазондан бошқа вожиб рўзани ният қилиш макруҳдир.

«Агар эртага Рамазон бўлса, рўза тутдим, бўлмаса йўқ», деб ният қилса, рўзаси рўза бўлмайди.

Рамазон рўзаси ва ундан бошқа рўза ниятида тараддудга тушиш макруҳдир. Агар эртасига Рамазонлиги аён бўлса, рўза Рамазон рўзаси ўрнига ўтади. Бўлмаса, нафл бўлади.

Ким рўза тутиш ёки очиш ҳилолини ёлғиз ўзи кўрса ва унинг гапи рад қилинса ҳам, рўза тутади.

Агар тутмаса, қазосини тутади. Унга каффорат вожиб бўлмайди.

Булутли кунда адолатли бир кишининг, агар у қул ёки аёл бўлса ҳам, рўзани бошлаш ҳақидаги гувоҳлиги қабул қилинади.

Рўзадан чиқиш ҳақидаги гувоҳликка, агар кун булутли бўлса, гувоҳликнинг нисоби, лафзи ва адолат шарт бўлади. Даъво шарт бўлмайди.

Кун булутсиз бўлса, икки ҳолатда ҳам кўп кишиларнинг гувоҳлиги шартдир.

Икки одил кишининг ойни кўрганлиги ҳақидаги гувоҳлиги билан ўттиз кун рўза тутилгандан кейин оғизни очиш ҳалол бўлади, бир одил кишининг гувоҳлиги билан эмас.

Қурбон ҳайитини белгилаш ҳам рўзаникига ўхшаш бўлади.

Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тийишни билдиради.

Шариат истилоҳида эса:

«Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир».

«Рўзани очувчи нарсалар» деганда ейиш, ичиш, жинсий яқинлик қилиш каби рўзанинг бузилишига сабаб бўлувчи барча нарсалар кўзда тутилгандир.

Рамазон ойи рўзасини тутиш ҳижрий иккинчи санада фарз қилинган. Аниқроғи, ҳижрий иккинчи сананинг шаъбон ойида, ҳижратдан ўн саккиз ой ўтгандан сўнг ва қибла Каъбаи Муаззамага бурилганидан кейин фарз қилинган.

Унинг сабаби ойнинг келишидир. Чунки уни Рамазон ойига изофа қилинади ва ойнинг такрор келиши билан рўза ҳам такрор бўлади. Ҳар куннинг янги бўлиши унинг рўзасини тутишга сабабдир.

Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлгандир.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз» (183-оят).

Ва яна:

ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин», деган (185-оят).

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида рўзанинг фарз эканини кўп такрорлаганлар.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мухтасари Виқоя,да намознинг фарз ва вожиб амалларидан бошқа амаллар суннат ёки мандуб бўлишини умумий қилиб айтилган.Биз бошқа уламоларнинг ижтиҳодларидан давоми...

7552 18:00 / 07.04.2022
Муҳтарам доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу .Мазҳабсизлик ndash Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, давоми...

6001 05:00 / 07.03.2017
Аёл меросхўрлар ўн тоифага бўлинадилар1. Қиз.Сулбдан бўлган ўз қизларининг меросдаги ҳолатлари уч турлидирБиринчисиЁлғиз, ўз тенги ва асабаси йўқ қизга мероснинг давоми...

2016 10:45 / 17.02.2020
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари жуда ҳам кўп бўлганидан, уларни номманом зикр қилиб ўтишнинг ўзи мушкул иш. Шунинг учун Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи давоми...

6153 14:05 / 26.03.2020