1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ғайбий эъжоз ёхуд 20 та ҳақиқат (17-20)

15:00 / 29.10.2020 2109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(бешинчи мақола)

17. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтган пайтларида бирорта одам кишиларнинг шаҳватини қўзғаш учун барча чораларни ишга соладиган аёллар чиқишини тасаввур ҳам қилмаган. Лекин буни қарангки, бугун баъзи аёл либослари кўп бўлса ҳам, айнан тор, калта ва юпқасини олиб кияди. Юрганда танасига илиб олган кийими остидаги барча аъзолари билиниб, ҳатто баъзи қисмлари кўриниб ҳам туради. Дўконларда, бозорларда, чўмилиш ҳавзаларида ва бошқа одамлар гавжум бўладиган жойларда аёлнинг ярим-яланғоч, ўзи ҳам шаҳватга мойил бўлиб, бошқаларни ҳам йўлдан адаштиришга уриниб юриши жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмаслигига сабаб бўлади. Қўлидаги қамчиси билан одамларни урадиганлар золим раҳбарлардир. Улар қўл остидаги ходимларини, ишчиларини ўша қамчилар билан уриб, турли азоблар бериб, қийнайдилар. Уларга зулм қиладилар. Бундай золимлик билан умр ўтказган кимсалар ҳам жаннатнинг ҳидини топа олмайди.

18. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат олдидан рибо пайдо бўлади». (Табароний «ал–Мўъжамул авсат» 7695)

Бугунги кунда рибонинг турлари кўпайди. Кўплаб одамлар қилаётган ишлари рибо бўлса, «Ишим рибо экан, буни тўхтатай, Аллоҳ таолодан қўрқай, бошқа иш қилай» демасдан, ўша ишда давом этяптилар. Иқтисодда, савдода, пул билан боғлиқ олди-бердиларда рибо саналган ҳолатлар кўпайиб бормоқда.

19. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга алдамчи йиллар келади. Унда ёлғончини тасдиқланади, ростгўй ёлғончига чиқарилади. Хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдорни хиёнатда айбланади. У кунлари рувайбиза гапиради», – дедилар.

– Рувайбиза ким? – деб савол берилганида: «Омманиниг иши ҳақида гапирадиган пасткаш одам», – деб жавоб бердилар.

Имом Аҳмад, 7899

20. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:

«Одамларга бир замон келадики, киши молни ҳалол ёки ҳаромдан олишига эътибор бермай қўяди».

Имом Бухорий 2083.

Бугун кўплаб одамлар топаётган пулининг ҳалол-ҳаромлигига эътибор бермаяпти. Пул топсам бўлди қабилида иш тутяпти. Бу пулларнинг қаердан топилгани, эртага буларнинг сўроғи борлигини ўйлаб кўрмаяпти. Баъзиларнинг дарди фақат пул топиш. Пулнинг ҳалол ёки ҳаромлигига эътибор камайгач, ейиладиган луқмаларга ҳам эътибор камайиб бормоқда. Еса, қорни тўйса бўлди. «Қаердан келди, қайси пулга келди, у пул ҳалолмиди ёки ҳароммиди, эртага бу еган овқатим мени ибодатга бўлган рағбатимнинг ошишига хизмат қиладими ёки гуноҳга мойиллигим ортишига сабаб бўладими? Ҳаром луқма емай, ахир ҳаром нарса еган кимса дўзахга равона бўлади-я». Жуда кам сонли кишилар бу каби саволларни ўзларига беряптилар.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

(Тамом)

Тўртинчи мақола

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб аёллари .намила, хасталигига ушбу калималар ила дам солар эдилар.Аларусу таҳтафилу, тахтазибу ва тактаҳилу. Ва кулла шайъин тафтаъилу. Ғойра алла таъсияр давоми...

14474 15:45 / 24.10.2019
Маймун ибн Меҳрон айтади .Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан .Нима учун тинмай йиғлаяпсан, деб сўради. .Эй мўминларнинг амири, давоми...

2143 07:10 / 24.06.2019
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу замонида тақводор, намозини доимо масжидда жамоат билан ўқийдиган бир йигит бор эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уни ниҳоятда давоми...

6661 08:06 / 07.11.2018
Қуръон каримда Аллоҳнинг .марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси, Анбиё, 83оят эканлиги билдирилган. Яна Қуръонда гуноҳ қилиб, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтганлар давоми...

4175 08:45 / 09.02.2019
Аудиолар

213453 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132667 14:35 / 11.08.2021