1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (тўққизинчи мақола)

11:00 / 29.10.2020 2131 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Никоҳга доир қайтариқлар

Самура ибн Жундубдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланмасликдан қайтардилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мусулмоннинг иккинчи мусулмон киши савдоси устига савдо қилишдан ва совчи юборганнинг устидан совчи юборишдан қайтардилар».

Имом Термизий ривоятлари.

Али ибн Абу Толиб ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни аёлларни мутъа қилишдан ва эшак гўшти ейишдан қайтардилар». (Мутъа – бирор аёлни маълум муддатга ва келишилган маблағ эвазига муваққат никоҳга олиш. Кейинчалик бунинг макруҳлигига фатво берилган бўлиб, фақат шиа мазҳабида мавжуд).

Имом Бухорий ривоятлари.

Али ибн Абу Толиб ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазоти куни муваққат (сийға) никоҳни бекор қилиб, хонаки эшаклар гўштини емоқдан қайтардилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлнинг ўз аммаси ёки холасининг устига никоҳланмоғини ман қилдилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «шиғор» дан қайтардилар». (Шиғор – бир кишининг ўз қизини (ёки синглисини) бировга унинг қизига (ёки синглисига) уйланиш шарти билан эрга беришидир. Бунда ҳар икки томон ҳам маҳр бермайди).

Имом Бухорий ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эри ҳузурида бўлган аёлнинг эрининг изнисиз рўза тутмоғи ҳалол эмас ҳамда аёл эрининг уйига унинг рухсатисиз бирор кишининг кирмоғига изн бермасин ва эрининг буйруғисиз бирор нарсани сарф қилмасин, чунки ўша сарф қилинган нарсанинг ярми эриникидир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Ибн Шиҳоб ривоят қиладилар.

Аллоҳ таолонинг «Уларга уйланишга рағбат қиласизлар», деган қавлидан мурод шуки, Аллоҳ таоло етим қизларга уларнинг моли ва жамоли учун уйланишни ман қилади, яъни етим қизлар агар гўзал бўлсалар, уларга шаръий маҳр бермасдан уйланишдан, агар хунук бўлсалар, уларнинг моли қўлдан кетмасин, деб ўзлари уйланмай, бировга ҳам эрга бермай зулм қилишдан қайтаради.

Имом Бухорий ривоятлари.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг мавлоси Абу Маъбуд ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл ёнида маҳрами бўлмаса сафарга чиқмасин ва ёнида маҳрами бўлмаган аёл олдига номаҳрам кирмасин», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

(Давоми бор)

Саккизинчи мақола

Islom.uz архивидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман .Кишининг намози узун, давоми...

1917 14:58 / 27.01.2022
Баъзи ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкин, дейишади уламоларимиз. Бунда кўпроқ одамнинг ўзи айбдор бўлади. Жинлар одамлардан ўзларига ишонганларига, давоми...

6683 09:11 / 31.10.2018
252. 319. Ибн Аббосдан ривоят қилинади .Ким биродарининг олдига зиммасидаги ҳақни адо этиш учун юриб борса, ҳар бир қадамига садақа ёзилади. Ким йўл кўрсатиб қўйса, давоми...

5007 11:00 / 08.07.2022
Сўзда яширин қувват бор. Ўша қувват билан кишини, ҳатто бутун бир жамиятни қўзғатиш, у ёки бу томон йўналтириш мумкин. Зотан, Ҳазрат Навоий айтганларидек, дунё ўзи давоми...

4148 23:59 / 19.03.2020