1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Сафнинг тўғрилиги намознинг чиройидандир!

16:30 / 24.06.2021 1888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзланиб: «Сафларингизни тўғриланглар, етишиб-етишиб туринглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўриб тураман», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

2. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларингизни текисланглар, чунки намознинг тўкислиги сафни текислашдандир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларингизни тўғриланглар», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намозда сафни тўғри қилинглар, чунки сафнинг тўғрилиги намознинг чиройидандир».

Имом Муслим ривояти.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда (қўллари билан) елкаларимизни тўғрилаб, «Текисланинглар. Нотекис турманглар, қалбларингиз қарама-қарши бўлиб қолади. Менга эс-ҳушли ва ақллиларингиз, сўнг улардан кейингилар, сўнг улардан кейингилар яқин турсин», дер эдилар.

Мана бугун сизлар эса қаттиқ ихтилофдасиз».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Абу Масъуд розияллоҳу анҳу бу гапда ўша пайтда авжига чиққан ихтилофларни назарда тутган бўлса‑да, унинг маъноси умумийдир, яъни «Намоздаги сафларингиз дуруст бўлмай, паст‑баланд бўлиб кетганидан қалбларингиз қарама‑қарши бўлиб, ихтилофга шўнғиб кетдингиз», демоқда.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Сафларингизни тўғриланглар. Сафни тўғрилаш намознинг мукаммаллигидандир».

Имом Муслим ривояти.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафларни тўлдиринглар», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Текисланинглар, текисланинглар, текисланинглар», дер эдилар.

Имом Насаий ривояти.

9. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сафларингизни жипслаштиринглар, уларнинг орасини яқинлаштирингиз, бўйинларни баробарлаштиринг», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

10. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сафларингизни тўғри қилинглар, Аллоҳга қасам, сафларингизни тўғри қиласизлар ёки Аллоҳ қалбларингиз орасини бир-бирига қарама-қарши қилиб қўюр», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

11. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сафларни тўғриланг! Елкаларингизни тенглаштиринг! Очиқ жойларни тўлдиринг! Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг! Шайтон учун очиқликлар қолдирманг! Ким сафни етказиб турса, Аллоҳ ҳам уни (муродига) етиштиради. Ким сафни узса, Аллоҳ ҳам уни узади», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг фазовий тадқиқот билан шуғулланувчи агентлиги бўлмиш НАСА сайёрамизнинг ва ойнинг ноёб расмини эълон қилди. Сайёрамизни Сатурн ва унинг ҳалқалари ёнида давоми...

2325 09:00 / 26.06.2021
. , . , . , . . Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий алайҳиссалом Абу Бакр ва Умар билан бирга уни Мадина давоми...

3029 16:58 / 31.05.2024
Минг афсуслар бўлсинким, аҳли илмнинг ичида ҳам ноқобиллари учраб туради. Одам боласи турлитуман бўлиши ҳақиқатдир. Табиати бузуқ инсонлар ичида ҳам баъзи бир давоми...

4766 15:55 / 28.10.2019
Ризқдаги тангликдан шикоят қиламиз. Қанча одамлар нафас олишдаги тангликдан қийналадилар.Тўполончи бўлса ҳам болаларимиз бор. Қанча одамлар фарзандсизликдан давоми...

2851 14:00 / 08.10.2021