Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (122-дарс). Ҳайз намоз ва рўзани ман қилади

13:00 / 04.02.2021 3875 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ أَبِي حُبَيْشٍ سَأَلَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِنِّي أُسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ، أَفَأَدَعُ الصَّلَاةَ؟ فَقَالَ: لَا، إِنَّ ذَلِكَ عِرْقٌ وَلَيْسَ بِالْحَيْضَةِ، وَلَكِنْ دَعِي الصَّلَاةَ قَدْرَ الْأَيَّامِ الَّتِي كُنْتِ تَحِيضِينَ فِيهَا، ثُمَّ اغْتَسِلِي وَصَلِّي . وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا أَقْبَلَتِ الْحَيْضَةُ فَدَعِي الصَّلَاةَ، وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ الدَّمَ وَصَلِّي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: 

«Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» деб сўради. Ул зот: 

«Йўқ. Албатта, у томир узилганидандир, ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер», дедилар». 

Бошқа бир ривоятда:

«Қачонки ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер»дейилган.

Бешовлари ривоят қилишган.

Рўза қазо қилинади, намоз қазо қилинмайди. 

عَنْ مُعَاذَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْسَأَلْتُ عَائِشَةَ فَقُلْتُمَا بَالُ الْحَائِضِ تَقْضِي الصَّوْمَ وَلَا تَقْضِي الصَّلَاةَ؟ فَقَالَتْأَحَرُورِيَّةٌ أَنْتِ؟ قُلْتُلَسْتُ بِحَرُورِيَّةٍ وَلَكِنِّي أَسْأَلُ، قَالَتْكَانَ يُصِيبُنَا ذَلِكَ فَنُؤْمَرُ بِقَضَاءِ الصَّوْمِ وَلَا نُؤْمَرُ بِقَضَاءِ الصَّلَاةِرَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Муъоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. 

«У киши айтади: «Оиша розияллоҳу анҳодан: 

«Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини ­тутади-ю,­ намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим. 

«Нима, сен Ҳарурийямисан?!» деди. 

«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман», дедим. 

«Ўша нарса бизда ҳам бўлар эди. Бас, рўзанинг қазосини тутишга амр қилинар эдик, намознинг қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди». 

Бешовлари ривоят қилишган.

Рўза йилда бир марта фарз бўлади. Ҳайз кўрган аёл маълум кунларнинггина рўзасини қазо қилади. Шунинг учун рўзанинг савобидан маҳрум бўлмаслиги юзасидан унинг қазосини тутади.

Намоз эса ҳар куни беш марта фарз, ҳайз кунларида қолдирилган намозлар сони кўпайиб кетади. Бунинг устига, аёл киши ҳар ойда ҳайз кўради. Бу эса ҳар ойда такрор машаққат дегани. Шунинг учун ҳайз кўрган аёлдан намозни қазо қилиш талаб этилмайди.

Ҳайз яна масжидга киришни, тавофни ва лозимнинг остидаги нарсадан ҳузурланишни ман қилади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَوَجِّهُوا هَذِهِ الْبُيُوتَ عَنِ الْمَسْجِدِ، فَإِنِّي لَا أُحِلُّ الْمَسْجِدَ لِحَائِضٍ وَلَا جُنُبٍ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мана бу уйларни масжиддан бошқа томонга қаратинглар. Мен масжидни ҳайзли аёлга ва жунубга ҳалол қилмайман», дедилар». 

Абу Довуд ривоят қилган.

Ҳайз тавофни ман қилиши бу амал Масжидул Ҳаромнинг ичида бўлганидандир. Ҳайзли аёлнинг масжидга кириши эса мумкин эмас.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَاللهُ عَنْهَا أَنَّهَاقَالَتْأَنَّ رَسُولاللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَافْعَلِي كَمَا يَفْعَلُالْحَاجُّ غَيْرَأَنْ لَا تَطُوفِيبِالْبَيْتِ حَتَّىتَطْهُرِي رَوَاهُالْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Имом Бухорий ва имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«(Ҳайз кўриб қолсанг), ҳожи нима қилса, қилавер. Фақат пок бўлмагунингча Байтни тавоф қилма», деганлар.

«Лозимнинг остидаги нарса» иборасидан тананинг киндик билан тизза орасидаги қисми кўзда тутилади.

Ҳайз лозимнинг остидаги нарсадан ҳузурланишни ман қилишига далил:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

 فَاعْتَزِلُواْ النِّسَاء فِي الْمَحِيضِ وَلاَ تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّىَ يَطْهُرْنَ

«Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Пок бўлмагунларича уларга яқинлашманглар», деган (222-оят).

عَنْ مَيْمُونَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُبَاشِرُ نِسَاءَهُ فَوْقَ الْإِزَارِ وَهُنَّ حُيَّضٌرَوَاهُ الثَلَاثَةُ.

Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларини ҳайзли пайтларида изор[1] устидан қучоқлар эдилар». 

Учовлари ривоят қилишган.

Бу маънодаги бошқа ривоятлар ҳам кўп. Уларнинг барчасида лозим остидан ҳузурланиш мумкин эмаслиги таъкидланади.

[1] Изор тананинг киндикдан пастини тўсиб турадиган, эн матодан иборат кийим. У иссиқ ўлкаларга хос кийим бўлиб, баъзи араб ва Жануби-шарқий Осиё ўлкаларида ҳозирда ҳам кенг тарқалган. Уни эҳромнинг пастки қисми ёки лунгига ўхшатиш мумкин.

«Кифоя» китобининг биринчи жузидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қозилик китоблари, деганимизда одамлар орасида ҳукм чиқаришнинг фиқҳий ечимларини ўз ичига олган китобларни тушунамиз. Бу йўналишдаги китоблар ҳам фиқҳий давоми...

6453 16:10 / 13.02.2019
Мўминмусулмон маййитни ювадиган ғассолда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим 1. Ислом. 2. Ният. Ҳанафийлар, ният фарзи кифояни соқит қилиш учун шарт, деганлар. 3. давоми...

3384 19:00 / 25.01.2024
Балоғатга етмаган, отаси йўқ ёш бола .етим, дейилади. Отаси бор ёш бола етим эмас. Шунингдек, балоғат ёшига етгандан кейин ҳам етимлик қолмайди. . .Али давоми...

3034 19:05 / 19.09.2020
Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан олинган фойда ҳисобига мол боқиб бойиётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир қанча молни қамаб давоми...

1654 19:00 / 16 январь