Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Рўзадор учун макруҳ бўлмаган ишлар ва рўзанинг мустаҳаблари | Фиқҳ дарслари (343-дарс)

19:00 / 28 август 847 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзадор учун макруҳ бўлмаган ишлар:

1. Мўйлабга хушбўй нарса суртиш.

2. Сурма қўйиш.

3. Заифлаштирмаса, қон олдириш.

4. Мисвок қилиш.

5. Оғиз ва бурунни чайиш.

6. Fусл қилиш.

7. Салқинлаш учун ҳўл латтага ўраниш.

Рўзанинг мустаҳаблари

Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:

1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва жисмларни тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик яратиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Фотима бинти Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Мен истеҳоза бўламан, давоми...

3878 13:00 / 04.02.2021
Маййитнинг ўз яқинлари, қариндошлари ва ёру биродарларида тўртта ҳаққи бордир 1. Ювиш. 2. Кафанлаш. 3. Жаноза намози ўқиш. 4. Жанозасини кўтариб бориб, дафн қилиш. Бу давоми...

3402 19:00 / 18.01.2024
Бу баёндаги ҳар бир сўзнинг ортида кўпгина шаръий далил ва ҳужжатлар турибди. Биз шарҳ давомида уларни қўлдан келганича ўрганишга ҳаракат қиламиз.Шу билан бирга, давоми...

5439 19:00 / 21.04.2022
. . . . . . . . . . . Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир. Агар азон вақтидан олдин давоми...

8905 17:00 / 29.07.2021