1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Aнглия Премьер-лигасида ифтор вақти ўйин тўхтатилди

15:00 / 29.04.2021 2120 pdf Ўқиш режими + -

Aнглия Премьер-лигаси тарихда биринчи бор мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ўйинни тўхтатди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар берди.

РБК хабарига кўра, Премьер-лиганинг 33-туридан ўрин олган «Лестер» - «Кристал Пелас» учрашувининг биринчи бўлим ўрталарида ўйин тўхтатилди ва рўза тутаётган «Лестер» ҳимоячиси Уесли Фофана ҳамда «Кристал Пелас» жамоасининг ярим ҳимоячиси Шейку Куйате рўзаларини очишлари учун вақт ажратилди.

Учрашув 2:1 ҳисобида «Лестер» жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг Фофана Премьер-лигага ва ўйиннинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди ва ўзининг твиттер саҳифасида: «Aйнан шу воқеа футболни буюк қилади», деб ёзиб қолдирган.

«Лестер» бош мураббийи Рой Хожсон учрашувдан сўнг футболчиларнинг диндорлигида ҳеч қандай муаммо кўрмаганлигини айтди.

«Мен ўзларининг эътиқодига содиқ қолган кўплаб футболчилар билан ишладим ва айнан шу нарса уларга куч беради», - дея таъкидлади мураббий.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча 24 ноябрь куни Чеченистон Республикасининг Дин ишлари бўйича президент маслаҳатчиси Адам Шахидов ва машҳур босниялик қори Фотиҳ Серефагич юртимизга ташриф давоми...

2876 20:19 / 25.11.2019
Азиз порталимиз мухлислариЭндиликда islom.uz сайтини инглиз тилидаhttpsislom.uzen ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Бўлимдаги барча маълумотлар инглиз тилида бўлиб, ушбу давоми...

1952 13:48 / 10.09.2019
Қуръони Карим тиловати деганда уни ҳарфларини жойига қўйиб аниқ ва тажвид қоидаларига мувофиқ қилиб шошилмасдан ўқиш тушунилади.Қуръони Каримда унинг тиловати давоми...

2238 10:26 / 27.01.2021
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг адабий мероси замон ва макон танламайдиган, ҳар қандай миллат вакили учун юксак намуна бўла оладиган бой давоми...

896 14:47 / 12.02.2025