1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ойида 10 ёшли бола хайрия ишлари билан шуғулланмоқда

20:00 / 29.04.2021 2361 pdf Ўқиш режими + -

Лондонлик 10 ёшли мусулмон Завйер Хан Рамазон ойида рўза тутиб ҳам ўзининг ноёб ошпазлик истеъдоди билан хайрия ишлари билан шуғулланмоқда. Islam.ru манбасининг хабар беришича Завйер мактаб ўқувчиси бўлишига қарамай Рамазон рўзани тўлиқ тутиб келмоқда ва шу билан бирга ҳар хил рецепт видеоларни суратга олади ҳамда муҳтожларга маблағ йиғиш мақсадида ошпазлик конкурсларида қатнашади.

«Бизнинг шаҳримизда имконияти чекланган ва қийналаётган одамлар кўп. Уларда пул ва озиқ-овқат йўқ, баъзиларнинг ҳатто уйи ҳам йўқ», - дейди Завйер Хан. — Шунинг учун мен қийинчиликга дуч келганларга ёрдам беришни жуда хоҳлайман.

10 ёшли мусулмон боланинг мақсади камбағалларга озиқ-овқат учун 5000 фунт йиғиш.

Завйернинг ота-онаси ўғлининг бу ишидан жуда қувонади. Унинг онаси Таҳримнинг сўзларига кўра, у ўз синфида рўза тутадиган ягона мусулмон, бунинг учун катта сабр-қаноат керак бўлади.

Видеоларида Завйер асл рецептлар бўйича қовун ва киноа, товуқ ва авакадо меваларидан тайёрланган салатлар, шунингдек, анъанавий Жанубий Осиё таомларини тайёрлайди.

Мунира Баҳодиржон қизитаржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида маданий давоми...

848 12:13 / 06.02.2025
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, Тошкент бугун президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини амалга ошириш ҳамда Соғлиқни сақлаш давоми...

2194 11:50 / 27.12.2024
Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Иброҳим Алломни қабул давоми...

1745 17:57 / 27.11.2023
Саудия Арабистони ҳаж ибодатини амалга ошириш учун келадиган зиёратчиларга қулайлик туғдириш мақсадида Макка йўлиrdquo лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақда давоми...

4060 08:37 / 27.07.2018