1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШ мусулмонлари: Масжидда намоз ўқиш катта неъмат

12:00 / 30.04.2021 2022 pdf Ўқиш режими + -

Ниқоб тақишга, ҳароратни текширишга ва чекланган миқдордаги масжидларга боришга мажбур бўлган Aмерика Қўшма Штатларидаги мусулмонлар Рамазон ойида масжидда намоз ўқиш неъмат деб билишади.

«Бу йилги Рамазон ойи ҳали ҳам фарқланиб турибди», дейди Виржиния штатининг Александрия шаҳридаги масжидга борадиган эфиопиялик Амир Муҳаммад.

Виржиния штатининг Фоллс-Черч шаҳридаги Ал-Ҳижра Ислом маркази жамоатчилик билан алоқалар раҳбари, имом Наим Байг ҳам масжидлар ибодат учун очилганидан мамнун: «Одамлар масжид очиқ эканидан жуда хурсанд. Бу уларга жамоа ҳисси – бир-бирини кўриш ва биргаликда ибодат қилиш имкониятини беради».

«Дўстларимни ва қариндошларимни ифторга таклиф қилишни соғиндим», дейди Теннесси штатидаги Ноксвилл мусулмон жамоасининг ҳаммуассиси. Шимолий Америка Ислом жамоатчилиги билан ишлаш бўйича имом Рафиқ Махди: «Биродарлик руҳи ва болаларнинг кулгусини қўмсадим», дейди. — Шу боисдан бўлса керак масжидлар ва мусулмон ташкилотлари ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда, муҳтожларга зарур озиқ-овқат тўпламларини тарқатиш каби хайрия ишлари билан шуғуллана бошлаганлар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ўзбеккино, миллий агентлиги, .Ҳужжатли фильмлар киностудияси, ДУК режиссёр Мурод Одиловнинг .Ҳаёт қайиғи, номли ҳужжатли фильмини тақдим этади.Фильмда Ўзбекистон давоми...

4364 18:44 / 22.07.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов давоми...

2169 11:31 / 02.02.2022
Япония Темир йўллари компанияси мусулмонлар учун ҳалол озиқовқатлар билан таъминланган 7000 та хусусий сайёҳлик объектларини ўз ичига олган йўл хатирасини ишлаб давоми...

2452 14:09 / 19.02.2019
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ва имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишди.Бугун давоми...

3024 20:45 / 19.04.2022
Аудиолар

211085 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130343 14:35 / 11.08.2021