Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (142-дарс). Эй Сулайк, туриб, икки ракат намоз ўқиб ол!

18:00 / 24.06.2021 4503 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَجَاءَ سُلَيْكٌ الْغَطَفَانِيُّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ فَجَلَسَ، فَقَالَ لَهُ: «يَا سُلَيْكُ قُمْ فَارْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَتَجَوَّزْ فِيهِمَا»، ثُمَّ قَالَ: «إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَلْيَتَجَوَّزْ فِيهِمَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида Сулайк ал Fатафоний келиб ўтирди. Бас, у зот: 

«Эй Сулайк, туриб, икки ракат намоз ўқиб ол. Уларни енгил қил, – дедилар. Сўнгра эса: – Қачон бирортангиз жума куни имом хутба қилиб турганда келса, икки ракат намоз ўқиб олсин ва уларни енгил қилсин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу ривоятни уламолар икки хил таъвил қилганлар. 

Баъзилари: «Бу намоз жуманинг фарзидан олдинги суннат», десалар, бошқалари: «Бу намоз таҳийёти масжид намозидир», деганлар.

Шу билан бирга, айтиб ўтиш лозим бўлган нарсалар ҳам бор. Ҳанафий мазҳабида имом минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш ҳаром. У хутбани бошлаганда эса саломга алик олиш, акса урганга яхши тилак айтиш, Қуръон ўқиш ва шунга ўхшаган нарсалар ҳам мутлақо мумкин бўлмайди.

Ҳанафийлар бу ҳадисни Пайғамбар алайҳиссалом ҳалиги одамни намоз ўқишга амр қилиб, ўзлари хутбадан тўхтаб турганлари билан изоҳлайдилар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Зинҳор бир нарсани .Буни эртага, албатта, қилувчиман,, дема, магар .Аллоҳ хоҳласа, дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва .Шоядки, Роббим мени давоми...

4805 05:00 / 18.01.2017
. . . . . . . . . . . . . . . Жуманинг фарз бўлиши учун мисрда яшаш, соғлик, ҳурлик, эркаклик, балоғатга етганлик, давоми...

2989 19:00 / 13.10.2023
.Мухтасари Виқоя, китоби Бурҳониддин Марғинонийнинг .Ҳидоя,ларига боғлиқ китобдир. Бу китобнинг тўлиқ номи, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, .Ниқоя Мухтасари давоми...

5983 13:32 / 28.05.2020
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда қатл бўлганлардан темир ва тери ечиб олиниб, давоми...

2732 19:00 / 09.05.2024