Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 ражаб | 2026 йил 07 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ҳаж амаллари | Фиқҳ дарслари (360-дарс)

19:00 / 01 январь 98 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَإِذَا دَخَلَ مَكَّةَ بَدَأَ بِالْمَسْجِدِ، وَحِينَ رَأَى الْبَيْتَ كَبَّرَ، وَهَلَّلَ وَدَعَا، ثُمَّ اسْتَقْبَلَ الْحَجَرَ وَكَبَّرَ وَهَلَّلَ، وَرَفَعَ يَدَيْهِ كَالصَّلَاةِ وَاسْتَلَمَهُ إِنْ قَدَرَ غَيْرَ مُؤْذٍ لِأَحَدٍ، وَإِلَّا يَمَسُّ شَيْئًا فِي يَدِهِ وَقَبَّلَهُ. وَإِنْ عَجَزَ اسْتَقْبَلَهُ وَكَبَّرَ وَهَلَّلَ وَحَمِدَ اللهَ وَصَلَّى عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَطَافَ طَوَافَ الْقُدُومِ.

وَيُسَنُّ هَذَا لِلْآفَاقِيِّ، آخِذًا عَنْ يَمِينِهِ مِمَّا يَلِي الْبَابَ وَرَاءَ الْحَطِيمِ سَبْعَةَ أَشْوَاطٍ يَرْمُلُ فِي الثَّلَاثِ الْأُوَلِ مُضْطَبِعًا، وَكُلَّمَا مَرَّ بِالْحَجَرِ فَعَلَ مَا ذُكِرَ. وَاسْتِلَام ُالرُّكْنِ الْيَمَانِيِّ حَسَنٌ.

وَخَتَمَ الطَّوَافَ بِاسْتِلَامِ الْحَجَرِ، ثُمَّ صَلَّى شَفْعًا، يَجِبُ بَعْدَ كُلِّ طَوَافٍ عِنْدَ الْمَقَامِ أَوْ غَيْرِهِ مِنَ الْمَسْجِدِ، ثُمَّ عَادَ وَاسْتَلَمَ الْحَجَرَ وَخَرَجَ، وَصَعِدَ الصَّفَا وَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ وَكَبَّرَ وَهَلَّلَ وَصَلَّى عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَرَفَعَ يَدَيْهِ وَدَعَا بِمَا شَاءَ، ثُمَّ مَشَى نَحْوَ الْمَرْوَةِ سَاعِيًا بَيْنَ الْمِيلَيْنِ الْأَخْضَرَيْنِ، وَصَعِدَ فِيهَا وَفَعَلَ مَا فَعَلَ عَلَى الصَّفَا، ثُمَّ سَعَى إِلَى الصَّفَا، فَصَارَ اثْنَيْنِ، يَفْعَلُ هَكَذَا سَبْعًا.

ثُمَّ سَكَنَ بِمَكَّةَ مُحْرِمًا وَطَافَ نَفْلًا مَا شَاءَ. وَخَطَبَ الْإِمَامُ سَابِعَ ذِي الْحِجَّةِ خُطْبَةً، وَعَلَّمَ، ثُمَّ التَّاسِعَ، ثُمَّ فِي حَادِي عَشَرَ بِمِنًى. وَيَخْرُجُ غَدَاةَ التَّرْوِيَةِ إِلَى مِنًى. وَمَكَثَ بِهَا إِلَى فَجْرِ عَرَفَةَ ثُمَّ مِنْهَا إِلَى عَرَفَاتِ، وَكُلُّهَا مَوْقِفٌ إِلَّا بَطْنَ عُرَنَةَ. وَإِذَا زَالَتِ الشَّمْسُ خَطَبَ الْإِمَامُ كَالْجُمُعَةِ وَجَمَعَ بَيْنَ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ بِأَذَانٍ وَإِقَامَتَيْنِ.

وَشُرِطَ الْجَمَاعَةُ وَالْإِحْرَامُ فِيهِمَا، فَلَا يَجُوزُ الْعَصْرُ لِفَاقِدِ أَحَدِهِمَا، ثُمَّ ذَهَبَ إِلَى الْمَوْقِفِ بِغُسْلٍ سُنَّ. وَيَكْفِي حُضُورُ سَاعَةٍ مِنْ زَوَالِ عَرَفَةَ إِلَى فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ، وَلَوْ كَانَ نَائِمًا أَوْ مُغْمًى عَلَيْهِ، أَوْ أَهَلَّ عَنْهُ رَفِيقُهُ، أَوْ جَهِلَ أَنَّهَا عَرَفَةُ.

وَإِذَا غَرَبَتْ أَتَى مُزْدَلِفَةَ - وَكُلُّهَا مَوْقِفٌ إِلَّا وَادِي مُحَسِّرٍ - وَصَلَّى الْعِشَاءَيْنِ فِي وَقْتِ الْعِشَاءِ بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ. وَإِذَا أَدَّى الْمَغْرِبَ أَعَادَ مَا لَمْ يَطْلُعِ الْفَجْرُ، ثُمَّ صَلَّى الْفَجْرَ بِغَلَسٍ، ثُمَّ وَقَفَ وَدَعَا.

وَإِذَا أَسْفَرَ أَتَى مِنًى، وَرَمَى جَمْرَةَ الْعَقَبَةِ مِنْ بَطْنِ الْوَادِي سَبْعًا خَذْفًا، وَكَبَّرَ بِكُلٍّ. وَقَطَعَ تَلْبِيَتَهُ بِأَوَّلِهَا، ثُمَّ ذَبَحَ إِنْ شَاءَ، ثُمَّ قَصَّرَ، وَحَلْقُهُ أَفْضَلُ، وَحَلَّ لَهُ إِلَّا النِّسَاءَ.

ثُمَّ طَافَ لِلزِّيَارَةِ يَوْمًا مِنْ أَيَّامِ النَّحْرِ، سَبْعَةً بِلَا رَمْلٍ وَلَا سَعْيٍ، إِنْ كَانَ سَعَى قَبْلُ. وَأَوَّلُ وَقْتِهِ بَعْدَ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ، وَهُوَ فِيهِ أَفْضَلُ، وَحَلَّ لَهُ النِّسَاءُ، فَإِنْ أَخَّرَ عَنْهَا كُرِهَ وَيَجِبُ دَمٌ.

وَبَعْدَ زَوَالِ ثَانِي يَوْمِ النَّحْرِ رَمَى الْجِمَارَ الثَّلَاثَ، يَبْدَأُ بِمَا يَلِي الْمَسْجِدَ، ثُمَّ بِمَا يَلِيهِ، ثُمَّ بِالْعَقَبَةِ سَبْعًا، وَكَبَّرَ بِكُلٍّ وَدَعَا، ثُمَّ غَدًا كَذَلِكَ، ثُمَّ بَعْدَهُ كَذَلِكَ إِنْ مَكَثَ، وَهُوَ أَحَبُّ.

وَيَسْقُطُ بِنَفْرِهِ قَبْلَ طُلُوعِ الْيَوْمِ الرَّابِعِ، وَإِذَا نَفَرَ إِلَى مَكَّةَ نَزَلَ بِالْمُحَصَّبِ ثُمَّ طَافَ لِلصَّدَرِ سَبْعَةً بِلَا رَمَلٍ وَسَعْيٍ ثُمَّ شَرِبَ مِنْ مَاءِ زَمْزَمَ وَقَبَّلَ الْعَتَبَةَ، وَوَضَعَ وَجْهَهُ وَصَدْرَهُ عَلَى الْمُلْتَزَمِ، وَيَتَشَبَّثُ بِالْأَسْتَارِ، وَدَعَا مُجْتَهِدًا وَيَبْكِي وَيَتَحَسَّرُ، وَيَرْجِعُ الْقَهْقَرَى حَتَّى يَخْرُجَ مِنَ الْمَسْجِدِ.

Маккага етиб борганида Масжиддан бошлайди. Байтуллоҳни кўриши билан такбир, таҳлил айтади ва дуо қилади. Сўнгра Ҳaжapyл Аcвaднинг қapшиcигa тўғpи тypиб, xyдди нaмoздaги кaби қўлини кўтapиб тaкбиp вa тaҳлил aйтaди. Cўнгpa илoжини қилca, бировга озор бермаган ҳолда Ҳaжapyл Аcвaдни истилом қилaди. Агар қодир бўлмаса, қўлидаги бирор нарсани теккизиб туриб, ўша нарсани ўпади. Агар шунга ҳам ожиз бўлса, унга тўғри қараб туради, такбир, таҳлил, Аллоҳга ҳамд ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади.

Сўнг тавофи қудумни қилади.

Бу четдан келганлар учун суннатдир. Ҳожи Каъба эшигининг рўпарасидан, ўзининг ўнг тарафидан бошлаб  тавофга киришади. Ҳатиймни орқасидан етти марта, аввалги учтасини рамл қилиб, идтибоъ қилган ҳолида тавоф қилади.

Ҳажарнинг олдидан ҳар сафар ўтганда аввал айтилган нарсаларни қилади. Рукни Ямонийни истилом қилиш яхшидир.

Тавофни Ҳажарни истилом қилиш билан тугатади. Сўнгра Мақомда ёки масжиднинг бошқа ерида ҳар тавофдан кейин вожиб бўладиган икки ракъат намозни ўқийди. Сўнгра қайтиб бориб, Ҳажарни истилом қилади. Кейин чиқиб, Сафога кўтарилади ва қиблага қараб такбир, таҳлил ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб икки қўлини кўтаради ҳамда истаган дуони қилади. Сўнгра Марва томон юради. Икки яшил устун орасида тезлаб юради. Марванинг тепасига чиқади. У ерда ҳам Сафода нима қилган бўлса, ўшани қилади. Кейин Сафо томон саъй қилади. Шу билан икки марта бўлади. Шу тарзда етти бор саъй қилади.

Сўнгра Маккада эҳромдалик ҳолида сокин бўлади ва истаганича нафл тавоф қилади. Зулҳижжанинг еттинчи куни имом бир хутба қилиб, таълим беради. Кейин тўққизинчи куни Арафотда ва ўн биринчи куни Минода. Тарвия куни Минога чиқади ва у ерда арафа кунининг тонгигача туради. Сўнгра у ердан Арафотга чиқади. Арафотнинг Ботни Урнадан бошқа жойи ҳаммаси туриш жойидир. Қуёш заволга кетганида имом жума хутбасига ўхшаш хутба қилади ва пешин билан асрни бир азон ва икки иқома билан жам қилиб ўқийди. 

Бунинг учун жамоат ва эҳром шартдир. Иккисидан бирини тополмаган одам учун аср жоиз эмас. Кейин суннат ғуслни қилиб, мавқифга боради. Арафот кунининг заволидан бошлаб, то ҳайит кунининг тонгигача маълум вақт турса, кифоя қилади. Агар ухлаган, ҳушидан кетган, унинг номидан рафиқи ният қилган ёки Арафотлигини билмаган бўлса ҳам.

Қуёш ботганда Муздалифага келади. Унинг Водий Муҳассардан бошқа ҳамма ери мавқифдир. Шом ва хуфтон намозларини бир азон ва бир иқома билан хуфтон вақтида ўқийди. Агар шомни олдин адо этган бўлса, тонг отмасдан туриб қайта ўқиб олади. Кейин бомдодни тонг қоронғисида ўқийди. Сўнгра вуқуф қилади ва дуо қилади.

Тонг ёришиб бўлганда Минога келади. Сўнг водийнинг ичида туриб, ақаба жамрасини етти марта чертиб отади. Ҳар бирида такбир айтади. Биринчи тошни отиш билан талбиясини тўхтатади. Кейин истаса, жонлиқ сўяди. Кейин сочини қисқартиради. Эркаклар учун сочни олдириш афзалдир. Ва унга аёллардан бошқа нарсалар ҳалол бўлади. Сўнгра сўйиш кунларининг бирида етти марта айланиб, зиёрат тавофини қилади. Рамл ва аввал саъй қилган бўлса, саъй қилмайди. Бу тавофни ўша куни қилиш афзалдир. Ва унга аёллар ҳам ҳалол бўлади. Агар уни мазкур кунлардан кейинга қолдирса, макруҳи таҳримий бўлиб, қон чиқариш вожиб бўлади.

Ҳайитнинг иккинчи куни заволдан кейин уч ерда: Масжидул Хайф яқинидан бошлаб, сўнг ундан кейингисида ва ниҳоят, Ақабада еттитадан тошни ҳар бирини такбир айтиб отади ва дуо қилади. Кейин эртасига ҳам, агар туриб қолса, ундан кейинги кунда ҳам худди шундай қилади. Туриб қолиш маҳбубдир.

Тўртинчи куннинг тонгидан олдин жўнаб кетса, ўша куннинг тош отиши соқит бўлади.

Қачон Маккага юрса, Муҳассобга тушади. Сўнгра етти марта айланиб тавофи видо қилади. Унда рамл ва саъй бўлмайди. Кейин Замзамдан ичади. Остонани ўпади. Юзини ва кўкрагини мултазамга қўяди. Пўшишга осилади ва ижтиҳод ва ҳасрат ила йиғлаб дуо қилади. Ва ниҳоят, масжиддан чиққунича орқаси билан юриб чиқиб кетади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қорамолнинг сони Чиқариладиган закот 1 тадан 29 тагача Закот йўқ. 30 тадан 39 тагача Бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. 40 тадан 59 давоми...

2419 19:00 / 08.08.2024
.Фароиз, сўзи фарз сўзининг жамъидир. Фарз эса луғатда, ўлчов, кесиш ва баён қилиш маъноларини билдиради. Шариятдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган ва давоми...

11184 05:00 / 18.01.2017
Санодан кейин қўлини кўтариб, уч марта такбир айтади. Иккинчи ракъатда қироатдан кейин такбир айтади. Бу икки жумлада одатда одамлар кўп адашадиган ҳукмлар зикр давоми...

3224 19:00 / 14.12.2023
Фақат далада ўтлайдиган, яъни йилнинг кўп қисмида яйловда боқиладиган ҳайвондангина закот бериш фарз бўлади. Кичикларидан ҳам берилмайди. Илло, катталарга тобе давоми...

2119 19:00 / 05.09.2024