Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (99-дарс). Fуслнинг суннатлари

13:02 / 20.08.2020 3183 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَسُنَنُهُ: أَنْ يَغْسِلَ يَدَيْهِ وَفَرْجَهُ، وَيُزِيلَ النَّجَاسَةَ، ثُمَّ يَتَوَضَّأَ إِلَّا رِجْلَيْهِ، ثُمَّ يُفِيضَ الْمَاءَ عَلَى بَدَنِهِ ثَلَاثًا، ثُمَّ يَغْسِلَ الرِّجْلَيْنِ لَا فِي الْمُسْتَنْقَعِ. وَيَكْفِي لِذَاتِ الضَّفِيرَةِ أَنْ يَبْتَلَّ أَصْلُهَا.

Унинг суннатлари эса икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг икки оёғини қолдириб таҳорат қилмоғи. Кейин баданига уч марта сув етказмоғи. Сўнгра сув тўпланган жойдан бошқа жойда икки оёғини ювмоғи. Узун ўрилган соч эгаси сочининг асли(ости)ни ҳўллаши кифоядир.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا اغْتَسَلَ مِنَ الْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ، ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ، ثُمَّ تَوَضَّأُ وُضُوءَهُ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ يَأْخُذُ الْمَاءَ فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ الشَّعَرِ حَتَّى إِذَا رَأَى أَنْ قَدْ اسْتَبْرَأَ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ، ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, бармоқларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган баданларига сув қуяр, сўнгра оёқларини ювар эдилар».

عَنْ مَيْمُونَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: وَضَعْتُ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مَاءً لِلْغُسْلِ فَغَسَلَ يَدَيْهِ مَرَّتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، ثُمَّ أَفْرَغَ عَلَى شِمَالِهِ فَغَسَلَ مَذَاكِيرَهُ، ثُمَّ مَسَحَ يَدَهُ بِالْأَرْضِ، ثُمَّ مَضْمَضَ وَاسْتَنْشَقَ وَغَسَلَ وَجْهَهُ وَيَدَيْهِ، ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى جَسَدِهِ، ثُمَّ تَحَوَّلَ عَنْ مَكَانِهِ فَغَسَلَ قَدَمَيْهِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: ثُمَّ غَسَلَ رَأْسَهُ ثَلَاثًا. وَفِي رِوَايَةٍ: فَأَتَيْتُهُ بِخِرْقَةٍ فَلَمْ يُرِدْهَا، فَجَعَلَ يَنْقُضُ الْمَاءَ بِيَدِهِ.

Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ғусл учун сув келтириб қўйдим. У зот икки қўлларини икки ёки уч марта ювдилар. Кейин чап қўлларига сув қуйиб, жинсий аъзоларини ювдилар. Сўнгра қўлларини ерга суртдилар. Кейин оғизларини чайдилар, бурунларига сув олдилар, юзлари ва икки қўлларини ювдилар. Сўнгра (бутун) баданларига сув қуйдилар. Кейин турган жойларидан нарига ўтиб, икки оёқларини ювдилар».

Иккисини бешовлари ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Сўнгра бошларини уч марта ювдилар», дейилган.

Яна бошқа ривоятда эса:

«Мен у зотга бир латта олиб келган эдим, хоҳламадилар ва сувни қўллари билан сидира бошладилар», дейилган.

Икки ҳадисни бешовлари ривоят қилишган.

Узун ўрилган соч эгаси сочининг асли(ости)ни ҳўллаши кифоядир.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي امْرَأَةٌ أَشُدُّ ضَفْرَ رَأْسِي فَأَنْقُضُهُ لِغُسْلِ الْجَنَابَةِ؟ قَالَ: «لَا، إِنَّمَا يَكْفِيكِ أَنْ تَحْثِي عَلَى رَأْسِكِ ثَلَاثَ حَثَيَاتٍ، ثُمَّ تُفِيضِينَ عَلَيْكِ الْمَاءَ فَتَطْهُرِينَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен сочимни маҳкам қилиб ўриб юрадиган аёлман. Жунубликнинг ғусли учун уни ёйишим керакми?» дедим. Ул зот:

«Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуйишинг кифоя қилади. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўласан», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Лекин жунуб бўлишдан олдин сочи ёйилган бўлса, сочларининг ҳаммасини ювиш вожибдир. Шунингдек, ҳайздан пок бўлиб ғусл қилганда ҳам сочини ёзиб ҳаммасига сув етказиши вожибдир.

Барча ҳужжат ва далилларни синчиклаб ўрганиб чиққан фуқаҳоларимиз ғуслни аввалидан охиригача қуйидаги тарзда баён қиладилар:

Ғусл қилувчи шахс дастлаб тасмия айтади ва ният қилади. Кейин икки қўлини ювади. Кейин орқа ва олди фаржини ювади. Баданида нажосат бўлса, ювиб ташлайди.

Кейин худди намозга қилгандек таҳорат қилади. Албатта, оғиз-бурунни муболаға билан чайқаш бор гап. Агар турган жойида сув тўпланадиган бўлса, оёқларини ювишни кейинга суради.

Сўнгра бошига сув қуйиб, ишқалаб ювади. Баданига уч марта сув қуяди. Сув қуйишни ўнг елкасидан бошлайди, кейин чап елкасига қуяди. Қўли билан баданини ишқалайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин бўлган жойларига алоҳида эътибор беради.

Fуслнинг охирида бошқа жойга ўтиб, оёқларини ювади. Агар ғусл қилган жойида сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади.

Fуслнинг одоблари ҳам худди таҳоратнинг одобларига ўхшайди. Аммо ғуслда қиблага қараш йўқ.

Fуслда қуйидаги нарсалар макруҳдир:

1. Сувни исроф қилиш.

2. Сувни ўта оз ишлатиш.

3. Сувни юзига уриш.

4. Дунёвий гапларни гапириш.

5. Узрсиз бошқадан ёрдам олиш.

6. Дуо қилиш.

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини .Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, билан очар эдилар,. Термизий, Ҳоким ва давоми...

3345 17:00 / 10.02.2022
Уламолар ижмоъни ижмоъ билан, Қуръон ва суннатни қиёс билан насх қилиб бўлмайди, деганлар. Бу борада ихтилоф йўқдир. Насх бир қанча турларга бўлинадиndash Насх бир давоми...

3460 18:07 / 28.12.2017
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида олтмишоятдан юзтагача қироат қилар эдилар,. Икки шайх ва давоми...

2183 19:00 / 16.06.2022
Тўрт фиқҳий мазҳабнинг истинбот қилган ҳукмларини далилсиз келтирган китобга Абдурраҳмон Жазирийнинг .Китобул фиқҳи алал мазаҳибил арбаъа, асари мисол бўла давоми...

6353 12:30 / 10.04.2019