Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (223-дарс) Намозни тик турган ҳолда бошлаб, кейин ўтириб олиш макруҳдир

19:00 / 24.03.2023 3825 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тик туришга қудрати бўлатуриб, ўтириб нафл ўқиса ҳам бўлади.

Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдан олинган:

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ وَكَانَ مَبْسُورًا قَالَ: سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَلَاةِ الرَّجُلِ قَاعِدًا، فَقَالَ: إِنْ صَلَّى قَائِمًا فَهُوَ أَفْضَلُ، وَمَنْ صَلَّى قَاعِدًا فَلَهُ نِصْفُ أَجْرِ الْقَائِمِ، وَمَنْ صَلَّى نَائِمًا فَلَهُ نِصْفُ أَجْرِ الْقَاعِدِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши бавосир касалига чалинган эди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кишининг ўтириб намоз ўқиши ҳақида сўрадим. У зот:

«Ким тик туриб намоз ўқиса, афзал. Ким ўтириб ўқиса, унга тик туриб ўқиганнинг ярим ажри. Ким ёнбошлаб ўқиса, унга ўтириб ўқиганнинг ярим ажри», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Намозни тик турган ҳолда бошлаб, кейин ўтириб олиш макруҳдир.

Чунки намозни қандай бошласа, шундай давом эттириш лозим. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бу ҳолни (яъни намозни тик турган ҳолда бошлаб, кейин ўтириб олишни) ҳам жоиз деганлар.

Агар уловга минган ҳолида намоз бошлаб, кейин тушса, келган жойидан давом эттиради. Аксинча бўлганда намоз бузилади.

Яъни, ерда туриб нафл намозни бошласа-ю, кейин уловга минса, намози бузилади, қайтадан ўқийди.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фарз намозлардан бомдоднинг икки ракатида ҳам, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракатида, жума ва икки ийд намозларида қироатни овоз чиқариб қилиш вожибдир. Пешин давоми...

4347 17:00 / 13.01.2022
Қорамолнинг сони Чиқариладиган закот 1 тадан 29 тагача Закот йўқ. 30 тадан 39 тагача Бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. 40 тадан 59 давоми...

2308 19:00 / 08.08.2024
Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ҳамд бўлсинОртидан Набий келмайдиган зот ndash саййидимиз ва Набийимиз Муҳаммадга салавоту салом бўлсинАммо баъдуРобитатул Оламил давоми...

3870 13:00 / 29.10.2020
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

3492 19:00 / 12.05.2023