Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (101-дарс). Маййитга уч нарса эргашади...

13:04 / 04.09.2020 3369 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

408. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» (ояти) қабр азоби ҳақида нозил бўлган. Шунда унга: «Роббинг ким?» дейилади. «Роббим – Аллоҳ, Пайғамбарим – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейди. Мана шу Аллоҳ азза ва жалланинг «Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур» деган сўзидир».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

409. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Маййитга уч нарса эргашади. Иккитаси қайтиб, биттаси у билан қолади. Унга аҳли, моли ва амали эргашади. Аҳли ва моли қайтади, амали қолади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ҚАБАСОТУН МИН ҲАЁТИР РОСУЛ 3қисмРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳаётларини ўрганишИЙМОН 15 Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига давоми...

4362 20:19 / 28.04.2017
Шунда Аллоҳ таоло у зотнинг ҳузурларига тоғ фариштасини юборди. У келиб, икки тоғни бирбирига қўшиб юбориш ила аҳли Тоифни ҳалок қилишга изн сўради. Лекин Аллоҳ давоми...

4179 16:39 / 30.12.2017
. ,. Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади .Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб .Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни давоми...

4000 11:35 / 03.01.2019
407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим,. Бухорий давоми...

288 19:00 / 19 апрель