Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (56-дарс). Денгиз сувида таҳорат қилаверайликми?

13:55 / 25.10.2019 3805 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

281. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳоким ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бўлади. У ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилсаю, хато қилса, унга бир ажр бўлади»дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

282. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озроқ сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгиз сувида таҳорат қилаверайликми?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг суви пок, ўлимтиги ҳалолдир»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Жоруд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

283. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилмасин, (чунки) кейин унда ғусл қилиши бор», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

284. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идишдан ғусл қилар эдик. Қўлларимиз унга навбатма‑навбат кириб-чиқар эди. Ҳатто «Менга ҳам қолдир», дердилар. «Менга ҳам қолдиринг», дер эдим».

Бухорий, Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга гўр давоми...

2426 14:00 / 07.08.2020
. ,.Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Аҳли Яман келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Батаҳқиқ, Яман аҳли келмоқда. Улар сизлардан кўра юмшоқ давоми...

4955 10:03 / 18.12.2018
618. Абдурроҳман ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй Абдурроҳман ибн Самура, амирликни сўраб олма Агар давоми...

2373 17:00 / 21.01.2022
301. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош давоми...

5838 15:40 / 06.12.2019