Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (85-дарс). Кечасида бир соат бордир

13:30 / 15.05.2020 3784 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

361. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим: «Кечасида бир соат бордир. Мусулмон одам Аллоҳдан дунё ва охират ишидан яхшилик сўраган ҳолида мувофиқ келиб қолса, албатта, мазкур нарсани унга беради. Ҳар кеча шундай бўлади».

Муслим ривоят қилган.

362. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир кеча-кундузда ўн икки ракат намоз ўқиса, улар туфайли унга жаннатда уй бино қилинади», деганларини эшитдим».

Умму Ҳабиба: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди.

Анбаса: «Умму Ҳабибадан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди.

Амр ибн Авс: «Анбасадан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди.

Нуъмон ибн Солим: «Амр ибн Авсдан эшитганимдан буён уларни тарк қилмадим», деди».

Муслим ривоят қилган.

(Бу ҳадисда зикр қилинган ўн икки ракат намоз ҳар куни мунтазам ўқилиши тавсия қилинган нафл намозлардир: ишроқ, зуҳо, завол суннати, авваабин ва таҳажжуд. – Тарж.)

 

363. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг ўз уйидаги фарз намозидан бошқа намози менинг ушбу масжидимдаги намозидан афзалдир»дедилар».

Абу Довуд ва Ибн Хузайма ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ..Анас розияллоҳу анҳудан саримсоқ пиёз ҳақида сўралди. Бас, у киши.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ушбу экиндан еса, бизга яқин келмасин ва давоми...

2206 13:00 / 27.12.2020
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунларидан бирида мил. 571 йил 1923 апрель Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар.

1646 16:07 / 07.10.2021
399. Абул Ҳайяж Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Алий ибн Абу Толиб менга .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени юборган нарсага сени юборайми давоми...

644 19:00 / 05 апрель
868. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким мақтанишини ёйса, Аллоҳ унинг шармандалигини давоми...

1634 19:00 / 25.03.2023