Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (130-дарс). Ҳажда қайси амал афзал?

15:29 / 02.04.2021 2435 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

498. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансориялардан бўлган Умму Синан исмли бир аёлга: «Биз билан ҳаж қилишингдан сени нима тўсди?» дедилар. «Абу Фулоннинг иккита туяси бор эди. Бирида у билан ўғли ҳаж қилди. Бошқасида эса, ғуломимиз суғориш ишларини олиб борарди», деди. «Рамазондаги умра ҳажнинг ёки мен билан бўлган ҳажнинг қазосидир»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

499. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Ҳаждаги қайси (амал) афзал?» деб сўралди. «(Талбияда) овозни кўтариш ва қон оқизиш»дедилар».

Термизий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган.

500. Абдурроҳман ибн Яъмар Дийлий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Одамлар у зотдан ҳаж ҳақида сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж Арафадир. Ким Арафага жам кечасининг тонгига қадар улгурса, ҳажи тугал бўлади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган.

501. Урва ибн Музаррис Тоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Муздалифада келдим ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Той тоғидан келдим, уловимни ҳолдан тойдирдим, ўзимни чарчатдим. Аллоҳга қасамки, бирорта ҳам қумтепани қўймай устида турдим. Менинг ҳажим ҳаж бўладими?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биз билан ушбу намозимизга етишган бўлса ва ундан олдин тундами, наҳордами Арафотга келган бўлса, батаҳқиқ, ҳажи тугал ва фарзи адо бўлади»дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умматларига шафқатларидан йиғлашлариПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қудсий сабаблар билан йиғлаганлар1. Аллоҳ қўрқувидан.2. Қуръони каримни давоми...

4987 10:10 / 15.11.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ризқларига назар солиб, унинг учта ҳолати борлигини кўрдик.Биринчиси ndash пайғамбарликнинг бошланишидаги ҳолат. У зот давоми...

5417 17:05 / 14.10.2017
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Жулайбиб ансорлардан бўлган кичик жуссали, уйжой ва молмулкка эга бўлмаган камбағал бир киши эди. Пайғамбар давоми...

3225 20:05 / 28.04.2017
Энг яхши асрда дунёга келганларАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мен асрмааср, токи ўзим бўлган асрга етиб давоми...

2960 17:07 / 28.11.2018