Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 170-дарс. Қуръон ўрганинг ва ўргатинг!

19:00 / 28.01.2022 2857 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

664. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

665. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонга мурожаат қилиб туринглар. Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, у (зеҳндан) тушовдаги туядан ҳам тезроқ қочиб кетади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

666. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга қироат қилиб бер»,  дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ўзингизга нозил бўлган нарсани сизга қироат қилиб бераманми?» дедим. «Мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни хоҳлайман»дедилар. Шунда мен Нисо(сураси)ни қироат қилдим. «Ҳар бир умматдан бир гувоҳ келтириб, сени уларнинг ҳаммасига гувоҳ этган чоғимизда ҳол қандай бўлур?!»га етганимда: «Тўхта»дедилар. Қарасам, у зотнинг икки кўзларидан ёш тўкилаётган экан».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

667. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз аҳли-оиласига қайтганда уларнинг (молларининг) ичида учта катта, семиз, ҳомиладор туяни топишни ёқтирадими?» дедилар. «Ҳа», дедик. «Бирортангиз намозида қироат қиладиган уч оят унинг учун учта катта, семиз, ҳомиладор туядан яхшидир»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

668. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқдилар. Биз суффада ўтирган эдик. Шунда у зот: «Сизлардан қай бирингиз Бутҳон ёки Ақиққа бориб, Аллоҳга гуноҳ қилмасдан ва қариндошлик алоқасини узмасдан иккита катта ўркачли туя олиб кела олади?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳар биримиз буни жуда ҳам хоҳлаймиз», дедик. «Албатта, бирингизнинг ҳар куни масжидга келиб, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан икки оят ўрганиши иккита туядан яхшироқдир. Учтаси учтадан яхшироқдир. Тўрттаси тўрттадан яхшироқдир. Қанча оят бўлса, шунча туя»дедилар у зот».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди,. Бухорий ривоят давоми...

1694 19:00 / 30.09.2023
. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Йўлларда ўтиришдан сақланинг,, дедилар..Эй Расулуллоҳ давоми...

5034 15:03 / 22.01.2019
Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳақидаги китобида қуйидагилар келтирилади«Сўнгра Маккада турганларида давоми...

3375 16:16 / 23.12.2017
Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менинг бир неча исмларим бор мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман давоми...

4164 19:03 / 28.04.2017