Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (210-дарс) Душанба ва пайшанба кунлари амаллар арз қилинади

19:00 / 23.12.2022 1804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

812. Абдуллоҳ ибн Аббос ва Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Зарар етказиш ҳам, зарарга зарар қайтариш ҳам йўқ».

Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

813. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши ҳалол эмас. Иккови учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлади. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

814. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Душанба ва пайшанба кунлари амаллар арз қилинади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ўша кунда Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳар бир бандани мағфират қилади. Фақат биродари билан орасида душманлик бор кишигина бундан мустасно. Шунда: «Иккисини ораларини ислоҳ қилишгунча кутиб туринг. Иккисини ораларини ислоҳ қилишгунча кутиб туринг», дейилади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

815. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар: «Эй тили билан иймон келтириб, дилида иймон келтирмаганлар! Мусулмонларга озор берманг, айбламанг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Ким мусулмон биродарининг камчилигини қидирса, Аллоҳ ўшанинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади», дедилар».
Ибн Умар бир куни Байтга ёки Каъбага назар солди ва: «Қандай ҳам улуғсан, ҳурматинг қандай ҳам улуғ! 
Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг ҳурмати сеникидан ҳам улуғ», деди».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
395. Ҳишом ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уҳуд куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳар бир одамга гўр давоми...

2427 14:00 / 07.08.2020
. .Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда изорсиз ғусл қилаётган одамни кўриб қолдилар. давоми...

4158 12:02 / 19.01.2020
686. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам бошқа бир кишининг кечаси .Қул ҳуваллоҳу аҳад,ни қайтариб чиққанини эшитди. У тонг оттирганда давоми...

2852 20:00 / 11.03.2022
353. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳайз кўрувчининг намозини Аллоҳ фақат химор билан қабул қилади,, дедилар,. Абу давоми...

895 19:00 / 13 январь