Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий алайҳиссалом ташаҳҳудни худди Қуръонни таълим бергандек ўргатар эдилар (260-дарс)

19:00 / 16.12.2023 1299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

338. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Субҳанакаллоҳумма Роббинаа ва биҳамдика. Аллоҳуммағфирлий», дер эдилар». Қуръонни таъвил қилардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

339. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бош кўтарсалар, ушбуларни айтардилар: «Роббана лакал ҳамду милъас-самавати вал арзи. Ва милъа маа шеъта мин шайъин баъду. Аҳлас-санааи вал мажди. Аҳаққу маа қолал абду. Ва куллунаа лака абду. Аллоҳумма лаа монеъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал жадди минкал жадду».

Муслим ривоят қилган.

340. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида: «Аллоҳуммағфир-лий занби куллаҳу, диққаҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва охираҳу ва аланиятаҳу ва сирраҳу», дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.

341. Рифоъа ибн Рофеъ Зурақий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир эдик. Бошларини рукуъдан кўтарганларида: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Шунда ортларидан бир киши: «Роббанаа ва лакал ҳамду, ҳамдан касийрон муборакан фийҳи», деди. Ўгирилганларидан кейин у зот: «Гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги одам: «Мен», деди. У зот: «Ўттиздан ортиқ фариштанинг уни қайси бири олдин ёзиш учун шошилаётганларини кўрдим», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

342. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганида сизлар «Аллоҳумма Роббанаа лакал ҳамду», денглар. Чунки кимнинг айтгани фаришталарнинг айтганига мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

343. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ташаҳҳудни худди Қуръонни таълим бергандек ўргатар эдилар. У зот: «Ат-Таҳийяту ал-Мубаракоту ас-Саловоту ат-Тоййибату лиллаҳи. Ас-Салому алайка аййуҳан Набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Ас-Салому алайнаа ва ала ибадиллоҳис солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
542. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абдурроҳман ибн Авф Мадинага келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саъд ибн Робийъ Ансорий билан давоми...

2801 17:00 / 23.07.2021
Макка фатҳи куниРасули акрам амакилари ва эмикдошлари, Ислом душманларига қарши жангларда мислсиз шижоат кўрсатган амир Ҳамза Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

3389 19:04 / 28.04.2017
361. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганларини эшитдим .Кечасида бир соат бордир. Мусулмон давоми...

3778 13:30 / 15.05.2020
367. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди кечасининг ярмини давоми...

3061 13:00 / 29.05.2020