Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Химор нима? | Сийрат дарслари (264-дарс)

19:00 / 13 январь 895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

353. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайз кўрувчининг намозини Аллоҳ фақат химор билан қабул қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Изоҳ: Химор – аёл кишининг боши ва кўксини тўсиб турадиган рўмолга ўхшаш нарса.

354. Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, жума энг афзал кунларингиздандир. Унда Одам халқ қилинган. Унда қабз ҳам қилинган. Унда нафх (пуфлаш) бор. Унда соъқа (қичқириқ) бор. Бас, унда менга саловотни кўпайтиринг. Албатта, саловотларингиз менга кўрсатилади», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга саловотларимиз қандай кўрсатилади, сиз чириган бўлсангиз?» дейишди. Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадларини ерга ҳаром қилгандир», дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

355. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Ўша кунда у ундан чиқарилди», дедилар».

Бошқа ривоятда: «Қиёмат куни ҳам фақат жума куни қоим бўлади» зиёда қилинган.

Муслим ривоят қилган.

356. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат бор, қай бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқисаю Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергайдир», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
316. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан давоми...

3963 16:00 / 17.01.2020
Бусра бинти Сафвон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади . ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким закарини ушласа, таҳорат қилмагунча намоз ўқимасин,, давоми...

3531 18:41 / 22.09.2019
Ўн саккизинчи суннат Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирлари бир катта тоғорадан ғусл давоми...

3357 20:40 / 29.05.2019
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга давоми...

3456 17:58 / 21.12.2017