Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (7-дарс)

13:04 / 14.11.2018 5531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

* * *

41. Асвад ибн Язийд Нахаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг меҳнатида – яъни аҳлларининг хизматида – бўлар эдилар. Намоз вақти кирганида эса, намозга чиқар эдилар», деди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

42. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

43. Абу Бурда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо олдимизга қалин изорни ва мулаббадани олиб чиқди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу икки кийим ичида қабзи руҳ қилинганлар», деди».

Муслим ривоят қилган.

Изор – тананинг киндикдан пастига тутиб олинадиган, тикилмаган эн кийим.

Мулаббада – турли қийқим-парчаларни улаб қилинган кийим.

* * *

44. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Румдан келтирилган, енглари тор чопонни кийдилар».

Термизий ва Насоий ривоят қилишган.

* * *

45. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Кисро, Қайсар ва Нажошийга мактуб ёзмоқчи бўлдилар. Шунда у зотга: «Улар хатми (муҳри) бор мактубнигина қабул қилишади», дейилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалқаси кумушдан бўлган хотим (узук) қилдирдилар. Кўзига «Муҳаммадун Расулуллоҳ»ни нақш қилдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

46. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг узуклари нақши уч сатр: «Муҳаммадун» – бир сатр, «Расулу» – бир сатр ва «Аллоҳи» – бир сатр эди».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

* * *

47. Осим Аҳвалдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг косаларини Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуда кўрдим. Ёрилганида уни кумуш билан қадаб олган эди. У низор ёғочидан қилинган катта, чиройли коса эди. Унинг темир ҳалқаси бор эди. Анас унинг ўрнига тилла ёки кумушдан ҳалқа қилишни ирода қилди. Шунда Абу Толҳа унга «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган нарсани ҳеч ўзгартирма», деди. Шунда у тарк қилди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

48. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари ичига лийф солинган теридан эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Лийф – хурмо пўстлоғининг ички тарафидаги майин толалар.

* * *

49. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда кечаси ётсалар, ўнг биқинларига ёнбошлар эдилар. Агар тонгга яқин ётсалар, чиғаноқларини тираб, бошларини кафтларига қўяр эдилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

50. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

51. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кавушларининг олд томонида иккита илғичи бор эди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

52. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиличларининг сопи кумушдан эди».

Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.


«Оламларга раҳмат пайғамбар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4635. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта, мен Сендан бир фақирликдан, етишмасликдан, хорликдан давоми...

4164 12:20 / 14.03.2018
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларга муомалалари 133. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4817 14:10 / 08.02.2019
. ,.443. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, дўзах давоми...

2290 13:00 / 04.12.2020
692. Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Синглим бор эди. Уни сўраб совчилар менга келишар эди. Амакимнинг ўғли келган эди, унга никоҳлаб бердим. давоми...

2537 18:30 / 25.03.2022
Аудиолар

120297 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар