Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта юқорига кўтаришади | Сийрат дарслари (272-дарс)

19:00 / 08 март 1102 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

383. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта қабул қилиб юқорига кўтаришади. – Ҳаммод айтди: «Унинг хушбўйини ва мушкни зикр қилди». – «Ва осмон аҳли: «Ер тарафдан покиза руҳ келди. Аллоҳ сенга ва сен обод қилган жасадга салавот юборсин», дейишади. Шунда уни Робби азза ва жаллага олиб боришади. Сўнгра: «Уни ажалнинг охирига олиб боринглар», дейди. «Кофирнинг руҳи чиқса…» – Ҳаммод айтди: «Унинг бадбўйини ва лаънатни зикр қилди». – «Ва осмон аҳли: «Ер тарафдан нопок руҳ келди», дейишади. Шунда «Уни ажалнинг охирига олиб боринглар», дейилади».

Муслим ривоят қилган.

384. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Салама ўлганида: «Ғариб ғурбатда ўлди. Унга бир йиғлайки, гап бўлиб юрсин», дедим. Унга йиғлашга тайёрланиб турган эдим, тепа тарафдан бир аёл йиғлашда менга ёрдамлашиш мақсадида келиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдидан чиқдилар ва икки марта: «Аллоҳ шайтонни чиқарган уйга сен уни киритмоқчимисан?» дедилар. Шунда йиғлашдан тийилдим ва йиғламадим».

Муслим ривоят қилган.

385. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Саъд ибн Убода бемор бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурроҳман ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳум билан уни кўргани келдилар. Шунда унинг олдига кириб, ҳушсиз ётганини кўрдилар. У зот: «Қазо қилдими?» дедилар. «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. У зотнинг йиғиларини кўриб, бошқалар ҳам йиғлашди. Кейин у зот: «Эшитмайсизларми? Албатта, Аллоҳ кўз ёши ва қалб маҳзунлиги сабабли азобламайди, балки мана бу сабабли азоблайди ёки раҳм қилади», дедилар ва тилларига ишора қилдилар. «Албатта маййит унга ўз аҳлининг йиғиси билан азобланади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу шундай қилганларни асо билан урар, (уларга) тош отар ва тупроқ сочар эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
60. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ой ўтиб кетса ҳамки, Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонларида олов ёқилмасди, емагимиз хурмо ва сув давоми...

4736 11:06 / 30.11.2018
313. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким бомдод намозини ўқиса, у Аллоҳнинг зиммасидадир. давоми...

3631 14:00 / 10.01.2020
. .Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр давоми...

1838 14:05 / 01.11.2020
. . ,.Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг,, дедим..Одамларнинг йўлидаги озор давоми...

2759 12:00 / 04.12.2018