Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (87-дарс). Эй биродар, намозни қоим қилинг!

13:00 / 29.05.2020 3060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

367. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, худди кечасининг ярмини ибодат билан бедор ўтказгандек бўлади. Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, худди кечанинг ҳаммасини намоз ўқиб ўтказгандек бўлади», деяётганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

368. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бомдод намозини ўқидилар ва: «Фалончи борми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Фалончи борми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Албатта, мунофиқларга энг оғир намоз ушбу икки намоздир. Агар иккаласидаги нарсани билганларингизда тиззаларда эмаклаб бўлса ҳам келар эдингиз. Батаҳқиқ, биринчи саф худди фаришталарнинг сафи кабидир. Агар унинг фазилатини билганингизда, унга шошилар эдингиз. Албатта, кишининг бошқа киши билан бирга ўқиган намози ёлғиз ўқиганидан афзалдир. Унинг икки киши билан ўқиган намози бир киши билан ўқиган намозидан афзалдир. Қанча кўпайса, Аллоҳ таолога шунча севимлидир», дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

369. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта қуръа ташлаган бўлишар эди. Агар иссиқ вақтда намозга боришда нима борлигини билганларида, кимўзарга боришар эди. Агар хуфтон ва бомдод намозларида нима борлигини билганларида, уларга эмаклаб бўлса ҳам келишар эди», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
255. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат соф табиат билан туғилади. Отаонаси давоми...

3800 14:30 / 20.09.2019
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

3193 14:04 / 03.11.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қайси бир аёл ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечса, албатта, ўзи билан Аллоҳ таоло давоми...

4301 14:21 / 26.01.2020
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз ўз аҳлига яқин келсаю, сўнгра яна қайтишни ирода қилса, давоми...

2426 17:30 / 08.03.2020