Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 180-дарс. Мўътадил бўлинглар, тўғри йўл тутинглар!

17:00 / 09.04.2022 3354 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

698. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан чиқиб, бозорга, бир ансория аёлнинг олдига келдик. Аёл икки қизини олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу иккиси Собит ибн Қайснинг қизлари. У сиз билан бориб Уҳуд куни қатл бўлди. Икковининг амакиси молларининг ҳаммасини, меросларини эгаллаб олди. Уларга молдан ҳеч нарса қўймай олди. Эй Аллоҳнинг Расули, нима дейсиз? Аллоҳга қасамки, моллари бўлмаса, улар никоҳлана олишмайдилар», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу ҳақда Аллоҳнинг Ўзи ҳукм қилур»дедилар. Шунда Нисо сурасидаги «Аллоҳ сизларга болаларингиз ҳақида тавсия қилур» ояти нозил бўлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга аёлни ва унинг соҳибини чақиринглар!» дедилар ва икковининг амакисига: «Иккисига учдан иккини бер ва оналарига саккиздан бирни бер. Қолгани сенга»,  дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

 

699. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортади» ояти нозил бўлганда, бу мусулмонларга оғир туюлди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўътадил бўлинглар, тўғри йўл тутинглар! Мўминга етган ҳар бир мусибатда каффорот бордир. Ҳатто у кўнгилсизликка учраса ҳам ёки унга тикан кирса ҳам»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
664. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир,, давоми...

2856 19:00 / 28.01.2022
302. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин. Албатта давоми...

1340 19:00 / 27.10.2023
298. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бизлардан бирортамиз ҳайз кўрган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқламоқчи бўлсалар, ҳайзининг давоми...

4139 16:20 / 29.11.2019
. . .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу анҳу.Мен давоми...

3194 13:30 / 23.08.2020