Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 175-дарс. Ҳар намоздан сўнг «муъаввизатайни»ни ўқиш

20:00 / 04.03.2022 3547 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

683. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқ-ойдин назар солмоқчи бўлса, «Изаш-шамсу куввирот», «Изас-самааун фаторот» ва «Изас-самааун шаққот»ларни қироат қилсин»дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

684. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга бу кеча уларга ўхшаши менга сира нозил бўлмаган оятларни айтиб берайми? «Қул аъуузу бироббил фалақи» ва «Қул аъуузу бироббиннааси»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларини сафарда етаклаб борардим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Уқба, энг яхши икки сурани сенга ўргатиб қўяйми?» дедилар ва «Қул аъуузу бироббил фалақи» ва «Қул аъуузу бироббин-нааси»ни ўргатдилар». Шунда у зот бу иккиси билан унча масрур бўлмаганимни кўрдилар. Бомдод намозига тушганларида одамларга иккисини қироат қилиб, бомдодни ўқиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлганларида менга қайрилиб қарадилар ва: «Эй Уқба! Нима дейсан?» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳузайма, Ҳоким ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай дейилган: «Бир ғазотда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловларини етаклаб борардим. У зот менга: «Ҳой Уқба, айт», дедилар. Англамай, яна қулоқ солдим. «Ҳой Уқба, айт», дедилар. Англамай, яна қулоқ солдим. У зот учинчи марта айтдилар. Шунда мен: «Нимани айтай?» дедим. «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни», дедилар. Сўнг сурани қироат қилиб тугатдилар. Кейин «Қул аъуузу бироббил фалақи»ни қироат қилдилар. Мен ҳам у зот билан бирга қироат қилдим. У зот тугатдилар. Сўнгра «Қул аъуузу бироббин-нааси»ни қироат қилдилар. Мен ҳам у зот билан қироат қилдим. У зот тугатдилар. Кейин: «Ҳеч ким иккисичалик нарса билан паноҳ тиламаган», дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

685. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ҳар намознинг кетидан «муъаввизатайни»ни ўқишимга амр қилдилар».

Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Муъаввизатайни» – «Фалақ» ва «Нас» суралари.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
305. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб ҳолларида ухламоқчи бўлганларида фаржларини ювар ва намознинг таҳоратини давоми...

816 19:00 / 03.11.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун энг олий ўрнакдирлар. У зотнинг ҳаётларини ўрганиш ва унга қўлдан келганча эргашиш ҳар бир мусулмон давоми...

3372 19:10 / 28.04.2017
Имрон ибн Ҳусайндан ривоят қилинади .Бир куни қурайшликлар отам ҳузурига келишди. Улар отамни ҳурмат қилишар ва ўзларининг катталари деб билишар эди. quotБиз учун у давоми...

3283 11:03 / 17.11.2018
732. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳали умматлар сизга қарши худди очкўзлар лаганларига ташлангандек давоми...

2898 19:00 / 24.06.2022