Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (92-дарс). Ўзингизга фақат яхшилик тилаб дуо қилинглар

13:00 / 03.07.2020 3031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

382. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида, унинг кўзи очилиб қолган эди. Шунда у зот (унинг) қовоқларини ёпиб қўйдилар. Сўнгра: «Қачон руҳ қабз қилинса, кўз унга эргашиб қолади»дедилар. У(Абу Салама)нинг аҳлидан баъзи одамлар шовқин кўтаришди. Шунда у зот: «Ўзингизга фақат яхшилик тилаб дуо қилинглар. Чунки фаришталар сиз айтаётган нарсага «омин» деб туришади»дедилар. Кейин эса: «Аллоҳим! Абу Саламани мағфират қил. Унинг даражасини ҳидоятда бўлганлар ичида кўтар. Ундан кейин ортидан қолганларга Ўзинг ўринбосар бўл. Бизни ҳам, уни ҳам мағфират қил. Эй Оламларнинг Робби, унга қабрини кенг қил ва  қабрини мунаввар қил»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бемор ёки вафот этаётган киши ҳузурида ҳозир бўлсангиз, яхши гап айтинг. Чунки фаришталар сиз айтаётган нарсага «омин!» деб туришади»дедилар. Абу Салама қазо қилганда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Салама вафот этди», дедим. «Аллоҳим, мени ҳам, уни ҳам мағфират қил ва менга ундан яхши ортда қолувчи бергин, деб айт»дедилар. Мен шуни айтдим ва Аллоҳ менга ундан яхши ортда қолувчини – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни берди».

Муслим ривоят қилган.

383. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қачон мўминнинг руҳи чиқса, икки фаришта қабул қилиб юқорига кўтаришади. – Ҳаммод айтди: «Унинг хушбўйини ва мушкни зикр қилди». – «Ва осмон аҳли: «Ер тарафдан покиза руҳ келди. Аллоҳ сенга ва сен обод қилган жасадга саловот юборсин», дейишади. Шунда уни Робби азза ва жаллага олиб боришади. Сўнгра: «Уни ажалнинг охирига олиб боринглар», дейди. «Кофирнинг руҳи чиқса…» – Ҳаммод айтди: «Унинг бадбўйини ва лаънатни зикр қилди». – «Ва осмон аҳли: «Ер тарафдан нопок руҳ келди», дейишади. Шунда «Уни ажалнинг охирига олиб боринглар», дейилади».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,.Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Аҳли Яман келганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Батаҳқиқ, Яман аҳли келмоқда. Улар сизлардан кўра юмшоқ давоми...

4955 10:03 / 18.12.2018
360. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра жумага бориб тингласа, жим ўтирса, давоми...

1709 19:00 / 26 январь
Ҳижрий 1 йил, 8ndash12 рабиъул аввал мил. 622 йил 19ndash23 сентябрь ndash Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчиликларида Қубо қишлоғида .Тақво асоси,га масжид қурилди давоми...

1275 15:00 / 21.10.2021
547. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса, агар унинг давоми...

4796 17:00 / 06.08.2021