Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (102-дарс). Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил

13:04 / 11.09.2020 3182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

410. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи вафот этса, унинг уч нарсадан бошқа амали кесилади: садақаи жория, унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд ва ундан кейин манфаат олиниб туриладиган илм!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

411. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтаётиб, унга: «Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил»дедилар. «Нари тур! Менга етган мусибат сенга етгани йўқ!» деди у. Аёл у зотни танимаган эди. Унга: «Ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар», дейишди. Шунда у эшиклари олдига келди, у ерда эшик оғаларини кўрмади ва у зотга: «Сизни танимабман», деди. Шунда у зот: «Албатта, сабр биринчи зарбададир»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

412. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қай бир бандага мусибат етганда Аллоҳ унга амр қилган нарсани – «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун» деса ва сўнгра «Аллоҳумма ажирни фий мусийбати вахлуф лий хойром-минҳа» деса, Аллоҳ унга албатта ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим. Абу Салама вафот этганида ўзимча: мусулмонларнинг қай бири Абу Саламадан яхши (бўларди), Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилган биринчи оила бўлса, дедим. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилганларидек (истиржоъ) айтдим. Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни берди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Ҳотиб ибн Абу Балтаъани ўзларидан совчи қилиб юбордилар. Шунда мен: «Қизим бор ва (ўзим) рашкчиман», дедим. «Аллоҳга уни қиздан беҳожат қилишини ва рашкни кетказишини сўраб дуо қиламиз»дедилар.

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
293. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз туя боқар эдик. Навбатим келганда уларни кечаси яйловга олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4238 14:00 / 15.11.2019
. . .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кечки таом қўйилсаю, намозга иқомат айтилса, кечки таомдан давоми...

4716 13:00 / 20.12.2020
683. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Қиёмат кунига ўз кўзи билан очиқойдин назар солмоқчи бўлса, давоми...

3552 20:00 / 04.03.2022
456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ташриқ кунлари ебичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир,, давоми...

3619 14:00 / 01.01.2021