Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (149-дарс). Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин!

17:05 / 13.08.2021 2713 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

550. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини уйланган пайтида табрикласалар: «Аллоҳ сенга муборак қилсин, барака берсин ва иккингизнинг орангизни яхшилик билан жам қилсин», дер эдилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

 

551. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, бизни ризқлантирган нарсангдан шайтонни четда қилгин», деса, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон абадий зарар етказа олмайди»дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

552. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шиғордан қайтарганлар. Шиғор – ўз қизини бошқа бир кишига у ҳам бунга қизини бериши шарти билан (никоҳлаб) беришдир. Бунда иккови орасида маҳр бўлмайди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка бавл қилишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага.Нима учун давоми...

3974 13:55 / 01.09.2019
Бизда фарз намозларга тобе бўлган намозларни суннат, бошқаларини нафл намоз дейиш урф бўлиб кетган. . . . .Умму Ҳабийба розияллоҳу давоми...

2327 13:00 / 17.01.2021
170. Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг ўғли Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, эшитишимча Абдуллоҳ ибн давоми...

5411 13:30 / 26.04.2019
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиш учун ташкил этиладиган интернет дарсларига ҳафтада уч кун устозимиз марҳум Шайх Муҳаммад давоми...

6722 14:09 / 21.11.2018