Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (79-дарс). Набий алайҳиссаломнинг намозлари

15:34 / 03.04.2020 4242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

348. Муҳаммад ибн Амр ибн Атодан ривоят қилинади:

«Абу Ҳумайд Соъидий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўн кишининг, жумладан, Абу Қатоданинг олдида: «Мен орангизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини энг яхши ёдлаб қолганингизман», деди. «Қанақасига?! Сен ичимизда у зотга кўп эргашганимиз ҳам эмассан, суҳбатинг қадимгимиз ҳам эмассан», дейишди. «Шундай», деди. «Кўрсат-чи!» дейишди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар, қўлларини елкалари баробарида кўтарар эдилар. Сўнгра такбир айтиб, ҳар бир суяк ўз жойида қарор топгунча мўътадил турар, кейин қироат қилардилар. Сўнгра такбир айтиб, қўлларини елкалари баробар кўтарар ва рукуъ қилиб, кафтларини тиззаларига қўяр эдилар. Кейин тўғриланар ва бошларини паст ҳам, баланд ҳам қилмас эдилар. Сўнгра бошларини кўтарар ва: «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дердилар. Кейин мўътадил туриб, қўлларини елкалари боробарига кўтарардилар. Сўнг: «Аллоҳу акбар!» деб ерга йиқилардилар. Икки қўлларини ёнбошларидан узоқлаштирардилар. Кейин бошларини кўтариб, чап оёқларини ёзар ҳамда унинг устига ўтирардилар. Сажда қилганларида оёқ панжаларини ёзар ва сажда қилардилар. Кейин: «Аллоҳу акбар!» дердилар. Бошларини кўтариб, чап оёқларини ёзар ҳамда унинг устига ҳар бир суяк ўз жойига қайтгунча ўтирардилар. Иккинчи ракатда ҳам худди шундай қилардилар. Сўнгра иккинчи ракатдан турсалар, такбир айтар ва худди намозни бошлашдаги каби қўлларини елкалари баробарида кўтарар эдилар. Кейин намозларининг қолганида шундай қилар эдилар. Салом беришдаги сажда бўлганида чап оёқларини ортга сурар ва чап ёнларига қийшайиб ўтирардилар», деди. «Рост айтдинг! У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай намоз ўқирдилар», дейишди».

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
155. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ ашъарийлар билан келдим. Биз у зотдан улов давоми...

4458 13:45 / 08.03.2019
506. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сотувчи ва олувчи ажралмагунларича ихтиёрлидир. Агар улар рост давоми...

2807 14:30 / 23.04.2021
Ўнинчи ҳижрий санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Исломдаги биринчи ва охирги ҳажларини қилдилар. У зот бу ҳаждаги ҳатти ҳаракатлари ва давоми...

4886 18:57 / 28.04.2017
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини давоми...

3499 17:03 / 09.02.2020